Қайднома

Қидирув

Эътироф: Афсонавий «ғаввос»

Эътироф: Афсонавий «ғаввос»

  16.04.2022 14:54
  0
  4013
Эътироф: Афсонавий «ғаввос»

Яқинда «Вильярреал» клуби тарихидаги энг яхши тўпурар, «сариқ сувости кемаси»нинг Европа Лигасидаги афсонавий муваффақияти сабабчиларидан бири - Жерар Морено 30 йиллик юбилейини нишонлади. 2021 йилда у бир тақвим йилидаги голлар сони бўйича клуб рекордини ўрнатганди.

Морено «Вильярреал» футболчиси сифатида Испания термасидаги самарали ҳаракатлар сони бўйича Жоан Капдевила билан 1-ўринни бўлишиб турибди. Мазкур ҳолатда Жерар «қизил фурия» таркибида Жоанга нисбатан қарийб 3 марта камроқ (17|48) ўйин ўтказганини таъкидлаш ўринли.

Жерар мавсум-2020|2021-да мавсумий сермаҳсуллик бобида барча каталониялик футболчилар орасида Примера тарихидаги рекордни ўрнатди. Ўша мавсум якунларига кўра, Примерадаги энг сермаҳсул испанияликка бериладиган Сарра соврини қаторасига иккинчи марта Моренога насиб қилди. Барча мавсумларда «Вильярреал»даги испаниялик футболчиларнинг энг яхши 4 мавсумидан 3таси Жерар ҳиссасига тўғри келади.

Мавсум-2020|2021даги барча турнирларда Морено томонидан урилган 30та гол «Вильярреал» тарихидаги энг яхши иккинчи кўрсаткич бўлди. Жузеппе Россининг афсонавий натижасини янгилаш насиб этмади, лекин барибир, Жерарнинг эришган ютуқлари таҳсинга сазовор.

Жорий мавсумда Морено нафақат «Вильярреал»нинг энг яхши тўпурари, балки тенгсиз ассистенти ҳам ҳисобланади: у «ғоввослар» ҳужумидаги асосий мия, бош конструктордир. Ўтган мавсум Жерар 11та самарали узатмани амалга оширганди. «Вильярреал» тарихида ҳужумчилар орасида фақат Роберто Сольдадо бир мавсум ичида бундан кўпроқ ассист қайд этганди. Тўғри, Робертонинг плеймейкерлик сифати намоён бўлган пайт голлари сони камайганди. Жерар эса ҳар икки ролни ажойиб тарзда уйғунлаштирмоқда.

Морено «Вильярреал» тарихидаги энг сермаҳсул бешта дуэтнинг учтасида бевосита иштирок этган. Мавсум-2019|2020да у Санти Касорла билан тандем ҳосил қилган бўлса, мавсум-2014|2015да Лусиано Вьетто, ўтган мавсумда эса Пако Алькасер унга шериклик қилганди.

Моренонинг ривожланишида Унаи Эмерининг ролини алоҳида эътироф этиш ўринли. Ушбу мутахассис ҳужумчиларни кашф этиш салоҳия­тини яна бир бор кўрсатди. Айнан Эмери қўл остида Эдинсон Кавани (49 гол), Давид Вилья (31 гол), Кевин Гамейро (29 гол), Карлос Бакка (28 гол) сингари форвард­лар фаолиятларидаги энг сермаҳсул мавсумларни ўтказишганди. Роберто Сольдадо ҳамда Альваро Негредо эса Унаи билан ишлашганида, сермаҳсуллик бобида фаолиятларидаги энг яхши иккинчи кўрсаткичларни қайд этишган. Энди ушбу рўйхат Эмери бошчилигида нафақат ажойиб тўпурар, балки етакчи ва йўлбошчига айланган Жерар ҳисобига тўлдирилди.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz