Қайднома

Қидирув

Водий футболига нима бўляпти?

Водий футболига нима бўляпти?

  19.09.2016 21:00
  0
  536
Водий футболига нима бўляпти?

Охирги йилларда миллий чемпионатимиз савияси нисбатан ошди - буни очиқ тан олиш керак. Аммо битта жиҳат кўнгилни хира қилмоқда. Бу водий футболининг умумий ҳолати. Наҳотки, ҳудуднинг 4та жамоасидан лоақал бири чемпионатда тузукроқ иштирок этолмаса? Ўзи Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги соҳа мутасаддилари қаерга қарашяпти? Энг ачинарли томони, салбий натижалар ва ишга профессионалларча қарамаслик оқибатида водийлик мухлислар футболдан тобора узоқлашмоқдалар. Ахир «Навбаҳор» кечагина энг кўп мухлисга эгалиги билан мақтанарди, «Нефтчи» мунтазам томошабинларга тўла трибуналар остида ўйнарди, «Андижон» ишқибозларига ҳам бутун республикамизда ҳавас қилишарди. Бугунчи? Очиғи, бу клубларнинг 2-3 минг мухлис қаршисида ўйнашаётгани ақлга сиғмайди. 10 минглаб футбол шайдолари қаерга ғойиб бўлишди? Нима, улар Бухоро ёки Навоийга кўчиб кетишдими? Мутасаддилар мураббийларни алмаштиравермасдан, аввало, шу саволлар устида бош қотиришлари керак эмасми? Дейлик, «Навбаҳор»даги охирги ўзгаришлар қандай наф берди? Жамоа Волков бошқарувида ҳам ҳозиргидай ўйнаб юраверарди-да...Демоқчиманки, Бозоровнинг «Навбаҳор»га кўчирилишидан ҳеч қандай маъно кўрмадим. Аксинча, бу қарор биринчи лигада туппа-тузук ўйнаб турган «Норин»нинг зарарига ишлади...

Сулаймон ҲАКИМОВ, Наманган тумани.

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 20 49
2 Тоттенхэм 21 45
3 Ливерпуль 21 45
4 Арсенал 20 41
5 Манчестер Сити 20 41
6 Манчестер Юнайтед 20 37
7 Эвертон 21 33
8 Вест Бромвич 21 29
9 Сток Сити 21 27
10 Бёрнли 21 26
11 Борнмут 21 25
12 Вест Хэм 21 25
13 Уотфорд 21 23
14 Саутгемптон 20 21
15 Лестер 21 21
16 Мидлсбро 21 20
17 Кристал Пэлас 21 16
18 Халл Сити 21 16
19 Сандерленд 21 15
20 Суонси 21 15
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

«InterFUTBOl» газетаси 5-сонининг юзи

  • ЖЧ-2018 САРАЛАШИНИНГ ОСИЁ ҚИТЪАСИ 3-БОСҚИЧИДА ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ГУРУҲДА НЕЧАНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАЙДИ?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.