Қайднома

Қидирув

КИМ ЖАВОБ БЕРАДИ?

КИМ ЖАВОБ БЕРАДИ?

  03.10.2016 21:37
  0
  641
КИМ ЖАВОБ БЕРАДИ?

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Ҳиндистонда кўрсатган ўйинлари кимгадир ёқдими? Шахсий фикримча, футболни озгина тушунадиган мухлис бунга ўйламай жавоб беради - «Йўқ». Ваҳоланки, вакилларимиз гуруҳ босқичида 100 фоизли натижа қайд этишди, худди японлар каби. Битта фарқи шуки, бизда ўйин сифати нолга тенг бўлди. Ўз-ўзидан савол туғилади: футболчиларимиз йил бўйи ўтказилган турли йиғинларда нима қилишган? Ахир уларнинг кўпи хорижда олиб борилди. Яна билмадиму, Темур Олимхўжаев таркиб танлашда адашган, чоғи. Зеро, бизда тузукроқ ўйнайдиган футболчилар йўқлиги ақлимга сиғмайди. Ўзи футболимизда энг оқсоқ жиҳат айнан мураббийликдир. Гап терма жамоамизнинг жаҳон чемпионати йўлланмасини ютолмаганида ҳам эмас. Бу иккинчи масала. Асосийси эса, ёш йигитларимизга тўғри йўналиш кўрсатишдир. Бугун шу нарса уддасидан чиқмаётган эканмиз, эртага улардан нима кутамиз? Хўш, ушбу омадсизлик ва нурсиз ўйинга кимдир жавоб берадими? Ўзи энг катта айб кимда - мураббийлардами, раҳбариятдами ёки футболчиларда? Менимча, аввало, шуни аниқлаш асносида ортда қолаётган бўғинга эътиборни кучайтириш лозим.

Шавкат САИДОВ, Фарғона шаҳри.

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 20 49
2 Тоттенхэм 21 45
3 Ливерпуль 21 45
4 Арсенал 20 41
5 Манчестер Сити 20 41
6 Манчестер Юнайтед 20 37
7 Эвертон 21 33
8 Вест Бромвич 21 29
9 Сток Сити 21 27
10 Бёрнли 21 26
11 Борнмут 21 25
12 Вест Хэм 21 25
13 Уотфорд 21 23
14 Саутгемптон 20 21
15 Лестер 21 21
16 Мидлсбро 21 20
17 Кристал Пэлас 21 16
18 Халл Сити 21 16
19 Сандерленд 21 15
20 Суонси 21 15
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

«InterFUTBOl» газетаси 5-сонининг юзи

  • ЖЧ-2018 САРАЛАШИНИНГ ОСИЁ ҚИТЪАСИ 3-БОСҚИЧИДА ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ГУРУҲДА НЕЧАНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАЙДИ?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.