Қайднома

Қидирув

Натижа чиқмадими, демак...

Натижа чиқмадими, демак...

  13.11.2016 22:36
  0
  314
Натижа чиқмадими, демак...

Оддий мухлис сифатида бир нарсадан ҳайронман: кўпчилик негадир ёшлар терма жамоамизнинг Баҳрайнда ўтган Осиё чемпионатидаги иштирокига яхши баҳо бермоқда. Хусусан, етакчи мутахассисларимиз ҳам. Тан олиш жоиз, йигитларимиз чиндан ҳам, муносиб ўйнашди, аммо шунинг баробарида кутилган натижа қайд этилмади-ку. Вазифа бажарилмаган экан, қаердадир хатолик бор, шундай эмасми? Ахир замонавий футбол аввало, натижага қараб баҳоланяпти. Энди шахсий фикримга келсак, бизда мураббий соҳаси орқада қоляпти, барибир. Кўрдикки, ёшларимизда ҳаммаси мужассам: иқтидор, жисмоний куч, дриблинг ва ҳоказо. Аммо муайян вазиятда ақлга таяниш йўқ. Буниси энди мураббийлар штабининг камчилиги бўлса керак. Шунингдек, барча жамоаларимизда рақибга қараб ўйнаш тушунчаси ҳали шаклланмаган. Қаранг, Эрон миллий ва ёшлар терма жамоалари бизнинг вакилларни ниманинг ҳисобига енгишди? Ким нима деса, майли, эҳтимол, форслар дарҳақиқат, маҳорат ва жисмоний томонлама кучлидирлар. Аммо менимча, уларнинг  ғалабаларида жамоаларимизни обдон ўрганишгани ва бизга қарши тўғри тактика қўллашгани катта роль ўйнади. ОЧ чорак финалида Жасур Яхшибоевни бутун 90 дақиқа давомида 2-3, баъзан эса 4 нафар эронлик таъқиб остига олгани фикримга яққол далил.

Саломхон БОТИРОВ, Қўқон шаҳри.

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 20 49
2 Тоттенхэм 21 45
3 Ливерпуль 21 45
4 Арсенал 20 41
5 Манчестер Сити 20 41
6 Манчестер Юнайтед 20 37
7 Эвертон 21 33
8 Вест Бромвич 21 29
9 Сток Сити 21 27
10 Бёрнли 21 26
11 Борнмут 21 25
12 Вест Хэм 21 25
13 Уотфорд 21 23
14 Саутгемптон 20 21
15 Лестер 21 21
16 Мидлсбро 21 20
17 Кристал Пэлас 21 16
18 Халл Сити 21 16
19 Сандерленд 21 15
20 Суонси 21 15
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

«InterFUTBOl» газетаси 5-сонининг юзи

  • ЖЧ-2018 САРАЛАШИНИНГ ОСИЁ ҚИТЪАСИ 3-БОСҚИЧИДА ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ГУРУҲДА НЕЧАНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАЙДИ?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.