Қайднома

Қидирув

Чўчишга асос йўқ

Чўчишга асос йўқ

  15.11.2016 15:00
  0
  438
Чўчишга асос йўқ

Тан олиш лозим, Жанубий Корея термаси Осиёдаги энг барқарор жамоалардан бири. Корейсларга қарши ўйинларда асосан мағлубиятга учраганимиз ҳам ҳақиқат. Лекин агар хотирам панд бермаётган бўлса, сафар учрашувларида бирор марта осонгина енгилмаганмиз. Дейлик, ЖЧ-98 саралаши доирасидаги баҳсда Олег Шацких урган гол ва мезбонларни анча қийналганлари ҳамон эсимда. Қолаверса, бугун Ж.Корея ва Ўзбекистон термалари ўртасидаги фарқ унча катта эмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Энди Сон Хюн Мин каби кореялик футболчилар ва Ули Штиликенинг гапларига келсак, булар шунчаки, ўйинолди руҳий зарба, холос. Шахсий фикримча, уларнинг бизга қарши учрашувга бу қадар хотиржам қараётганлари ёлғон. Самвел Бабаян аввало, йигитларимизга шуни, яъни корейслар руҳий зарба беришга уринишаётганини тушунтира олиши керак. Ўйлашимча, Сеулда чуқур ҳимояга таяниш ҳам тўғри бўлмайди. Бу ҳолатда рақиб руҳан тетиклашади ва ўйини ўз-ўзидан кучаяди. Демоқчиманки, футболчиларимиз режа асосида рақибга босим ўтказишни ҳам унутмасалар, корейслардаги камчиликлар бўй кўрсатиши мумкин. Буни Эрон термаси яхши уддалади. Хўш, нега бизникилар ҳам уддалай олишмас экан?

Cаид Ҳашамов, Паркент шаҳри.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 25 60
2 Манчестер Сити 25 52
3 Тоттенхэм 25 50
4 Арсенал 25 50
5 Ливерпуль 25 49
6 Манчестер Юнайтед 25 48
7 Эвертон 25 41
8 Вест Бромвич 25 37
9 Сток Сити 25 32
10 Вест Хэм 25 32
11 Саутгемптон 25 30
12 Бёрнли 25 30
13 Уотфорд 25 30
14 Борнмут 25 26
15 Суонси 25 24
16 Мидлсбро 25 22
17 Лестер 25 21
18 Халл Сити 25 20
19 Кристал Пэлас 25 19
20 Сандерленд 25 19
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

ИНТЕРФУТБОЛНИНГ ЯНГИ СОНИ ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ СОТУВДА

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.