Қайднома

Қидирув

Қани, футболга ҳурмат?!

Қани, футболга ҳурмат?!

  13.12.2016 20:20
  0
  557
Қани, футболга ҳурмат?!

70 йил футболга ошиқ, мухлисман,

Ҳаётим бор экан, у билан дўстман.

Завқ олиб, ҳузурланиб, суюнаман,

Миллионлар севган футбол - бетакрорсан!

 

Жамоам чекинса, куйиб-ёнаман,

Бефарқ бўлмай, чиндан азоб чекаман.

Зафар қучса-чи, мамнун ёшдайман,

Сакрайман, чарчамайман, осмондаман!

 

Минг шукр, бор бўлсин футбол,

Ишқибозларга келтирар илҳом.

Ўйинлар ўйналсин юракдан ҳалол,

Мухлислар яйрасин шодликдан мудом!

 

Барчаси мухлис - ёш, кекса, эр, аёл,

Юракдан жой олган танланган йўл.

Толиқса ишқибоз чулғайди хаёл,

Футбол қутқарар дўстим, дадилроқ бўл!

 

Футболимиз қай аҳволга тушди қаранг,

Ўйинлар қизиқмас, ўйналар аранг.

Стадионда мухлис йўқ, асаблар таранг,

Қанча давом этаркин, ҳамма гаранг...

 

Футбол мавсумига қилсак саёҳат,

Оғир диққатликдан йиғлайсан фақат.

Совринлардан дарак йўқ, қандай даҳшат?

Маблағ кетди кўкка, эссиз харажат!

 

«Пахтакор» эди-ку, футбол чинори,

Ўзбегим футболи шундан танилган.

60 ёшга тўлибди, жим-житдир бари,

Мана сизга ҳурмат, оқибат қолган!

 

«Локо» қилди қутлуғ қадам, ким билан?

«Эски дўппи» келтириб «Пахтакор»дан.

Кахи ва Кападзе, Темурхўжадан,

Игнат, Сервер ҳам, Марат - «шерлар»дан!

 

Янгиликдан дарак йўқ, не дейсиз, хуш?

Ўйинлар ўйналди, стадион бўм-бўш.

500 мухлис овора Намангандан,

5 ёшли бола ҳайрон, ақли камдан?!

 

Оппоқ қорда, оппоқ копток тепилди,

Футболчилар азоб чекиб, қийналди.

Барча-барча кулиб кетди тумандан,

Кимдан чиқди ғоя - «хомфикр»дан!

 

Футболжоним қанча кулфат чекади?

Юртбошим бор, халқинг бор-ку қайғурма!

Нўноқ мутасадди асло узоқ қолмайди,

Ҳақиқат бор, жонкуяр бор-ку йиғлама!

Ғуломжон Ҳамидов, Тошкент шаҳри



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 25 60
2 Манчестер Сити 25 52
3 Тоттенхэм 25 50
4 Арсенал 25 50
5 Ливерпуль 25 49
6 Манчестер Юнайтед 25 48
7 Эвертон 25 41
8 Вест Бромвич 25 37
9 Сток Сити 25 32
10 Вест Хэм 25 32
11 Саутгемптон 25 30
12 Бёрнли 25 30
13 Уотфорд 25 30
14 Борнмут 25 26
15 Суонси 25 24
16 Мидлсбро 25 22
17 Лестер 25 21
18 Халл Сити 25 20
19 Кристал Пэлас 25 19
20 Сандерленд 25 19
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Қийин – қийин «Барселона»га қийин бўлди

  • Олий лиганинг қайси жамоасига мухлислик қиласиз?

  • Олий лиганинг қайси жамоасига мухлислик қиласиз?

  • ЖЧ-2018 САРАЛАШИНИНГ ОСИЁ ҚИТЪАСИ 3-БОСҚИЧИДА ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ГУРУҲДА НЕЧАНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАЙДИ?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.