Қайднома

Қидирув

Чемпионат қандай ўтди?

Чемпионат қандай ўтди?

  15.12.2016 13:53
  0
  456
Чемпионат қандай ўтди?

Ҳозирда кўпчилик бу саволни эшитишни ҳам истамайди. Негаки, таассуротлар талаб даражасида эмас. Энди савол туғилади: чемпионатимизнинг умумий ҳолати чиндан ҳам, ўта харобми? Шахсий фикримча, агар хоҳласак, миллий биринчилигимиздан ижобий жиҳатларни ҳам топишимиз мумкин. Албатта, камчиликлар ҳамон етарли, аммо шунинг баробарида сезиларли ютуқлар ҳам йўқ эмас. Мисол учун, «Насаф»нинг барқарорлиги, «Бухоро» ва «Қизилқум»даги ўсишни тилга олсак бўлади. Яна Темурхўжа Абдухолиқов ва Шоҳруз Норхонов каби тўпурарлар билан танишганимиз ютуқ ҳисобланса керак. Водий футболидаги ортга кетиш эса, энг оғриқли муаммодир. Шунингдек, «ўтиш ўйини» ортиқча бош оғриғи бўлди, менимча. Қаранг, аввалги мавсумда бундай ўйинда иштирок этган «Оқ-тепа» ҳозир йўқ, «Норин»нинг ҳам ижобий натижа қайд этишига биров ишонмаганди. Боз устига, бу клуб ўз вилоятининг бош жамоасига қарши ўйнади. ПФЛ шу 2та «ўтиш ўйини»дан тўғри хулоса чиқариши керак. Умумий олганда, чемпионатимизга жуда паст баҳо бериш нотўғри. Ахир гап ўз футболимиз ҳақида кетяпти. Агар мухлислар фаолликни ошириб, стадионларга ташриф фоизини яхшилашса, ўйинлар бинойидек кўринишига шубҳам йўқ.

Зафар АБДУЛЛАЕВ, Фарғона тумани.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 25 60
2 Манчестер Сити 25 52
3 Тоттенхэм 25 50
4 Арсенал 25 50
5 Ливерпуль 25 49
6 Манчестер Юнайтед 25 48
7 Эвертон 25 41
8 Вест Бромвич 25 37
9 Сток Сити 25 32
10 Вест Хэм 25 32
11 Саутгемптон 25 30
12 Бёрнли 25 30
13 Уотфорд 25 30
14 Борнмут 25 26
15 Суонси 25 24
16 Мидлсбро 25 22
17 Лестер 25 21
18 Халл Сити 25 20
19 Кристал Пэлас 25 19
20 Сандерленд 25 19
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

ИНТЕРФУТБОЛНИНГ ЯНГИ СОНИ ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ СОТУВДА

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.