Қайднома

Қидирув

ФАВОРИТЛАРНИ ҚАЧОН ЕНГАМИЗ?

ФАВОРИТЛАРНИ ҚАЧОН ЕНГАМИЗ?

  24.12.2016 19:05
  0
  1000
ФАВОРИТЛАРНИ ҚАЧОН ЕНГАМИЗ?

Бироз кеч бўлсада, миллий жамоамизнинг 2016 йилги ўйинлари ҳақида ёзишга қарор қилдим. Чунончи, Эрон ва Ж.Корея термаларидан қабул қилинган мағлубиятлар ҳали-ҳамон тинчлик бермаяпти. Ҳозир ўша омадсизликларни ҳеч ким назар-писанд қилмаётгандек. Ишқилиб, саралаш финишида шу бой берилган очколар қимматга тушмасин-да. Тўғри, олдинда бутун бошли иккинчи давра ўйинлари бор. Лекин эртага форслар ва корейсларни енгишимизга ким кафолат бера олади? Ҳа, Эрон ва Ж.Корея термалари Осиёнинг гранд жамоалари саналишади. Аммо уларни мағлуб этмай туриб, ЖЧни орзу қилиш ўринлими? Эсланг, ЖЧ-2014 саралаши якунида айнан шу икки жамоадан ортда қолгандик, боз устига, атиги тўплар нисбатига кўра. Энди ўша ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, ҳар бир ўйинга худди финал - ҳаёт-мамот жангидек ёндашиш зарур. Мен оддий ҳаваскор футболчиман. Туманимизда ўтказилган турли турнирларда ғолиб чиққанмиз. Баъзи жамоалар ўз таркибларига биринчи лигада ўйнайдиган профессионалларни ҳам қўшиб олишарди. Биз шунда ҳам ўз кучимизга ишонганмиз. Балки ишонмассиз, мабодо ютқазиб қўйсак, кўзимизга ёш келарди. Миллий жамоамиз йигитларига айнан шу нарса - ишонч  етишмаётгандек. Айниқса, ҳимоя ва ҳужумда муаммолар кўп. Дарвозабон масаласини ҳам обдон кўриб чиқиш керак. Шахсий фикримча, Игнатий Нестеров муносиброқ. Нав-батдаги ўйинга тайёргарлик чоғи сурияликларнинг Эрон термасидан очко тортиб олишганини унутмаслик лозим. Демоқчиманки, бу жараёнда рақиб ниманинг ҳисобига яхши ҳимояланаётганини аниқлаш ва шунга яраша, алоҳида тактика ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. Нима бўлишидан қатъий назар, биз - мухлислар Самвел Бабаян ва унинг жамоасига ишониб қоламиз. 2017 йил футболимиз учун омадли келсин ва барчамизга Россия-2018 мундиалида байроғимизни баланд кўтариб, мадҳиямизни кўзга ёш олганча тинглаш бахти насиб этсин.

Авазбек РЎЗИБОЕВ, Бағдод тумани.

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 20 49
2 Тоттенхэм 21 45
3 Ливерпуль 21 45
4 Арсенал 20 41
5 Манчестер Сити 20 41
6 Манчестер Юнайтед 20 37
7 Эвертон 21 33
8 Вест Бромвич 21 29
9 Сток Сити 21 27
10 Бёрнли 21 26
11 Борнмут 21 25
12 Вест Хэм 21 25
13 Уотфорд 21 23
14 Саутгемптон 20 21
15 Лестер 21 21
16 Мидлсбро 21 20
17 Кристал Пэлас 21 16
18 Халл Сити 21 16
19 Сандерленд 21 15
20 Суонси 21 15
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

"INTERFUTBOL" 6 FACE

  • ЖЧ-2018 САРАЛАШИНИНГ ОСИЁ ҚИТЪАСИ 3-БОСҚИЧИДА ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ГУРУҲДА НЕЧАНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАЙДИ?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.