Қайднома

Қидирув

Карен САФАРОВ: «Андижон»нинг ҳолатини кўриб ачиняпман»

Карен САФАРОВ: «Андижон»нинг ҳолатини кўриб ачиняпман»

  28.12.2016 03:44
  0
  283
Карен САФАРОВ: «Андижон»нинг ҳолатини кўриб ачиняпман»

Якунланган мавсумни «Андижон» ўта муваффақиятсиз тарзда ўтказиб, олий лигани тарк этди. Жамоанинг тақдирига бефарқ бўлмаган инсонлардан бири Карен Сафаров махсус мухбиримиз билан бўлган суҳбатда жамоанинг омадсиз иштироки борасида ўз фикрларини билдирди.

- Жамоанинг асосий муаммоси нимада?

- Афсуски, ҳар йили бир хил ҳолат кузатилади. Лекин бу муаммоларни ечишнинг уддасидан чиқа олишмайди ёки уни ҳал қилишни исташмайди. Балки вазиятнинг шундай кечиши кимларгадир маъқул келар.

- Аниқроғи?

- Таҳлил қилишга уриниб кўрамиз. Жамоанинг охирги беш мавсумдаги ҳолатини ўрганиб чиқайлик. «Андижон» 2012 йили олий лигани тарк этди. 2013 йили биринчи лига. 2014 йил муддатидан олдин қуйи дивизионга равона бўлди, лекин элита иштирокчилари сони 16тага ошиши клуб жонига оро кирди. 2015 йилда эса базўр «жон» сақлаб қолди. Бу йил яна биринчи лигага тушиб кетди. Юқорида айтганимдек, ҳар мавсумнинг охирида ўта салбий натижалар қайд этилган. Натижада вице-президент ёки бош директор ва мураббийлар ишдан олинган. Бироқ бунинг учун ҳеч ким жавоб берганини эшитмадик. Жамоанинг ҳолатини кўриб ачиниб кетаман. Чунки «Андижон» менинг жонажон клубим. Бу жамоага тайёрлов гуруҳидан йўл олганман. Фаолиятим давомида клуб уч марта номини ўзгартирди. 1986 йили 6-синфда ўқиётганимда майдон четида тўп ташлаб турардим.

- Жамоа қандай пайдо бўлгани ҳақида гапириб берсангиз. Бунда отангиз ва амакингизнинг роли катта бўлганми?

- Амакимнинг иштироки бор. Отам эса клуб ташкил қилинишида иштирок этмаган, аммо кейинроқ жамоа сафида ўйнаган. Ўтган асрнинг 50-60-йилларида Андижонда иккита жамоа бўлган. Биринчиси «Ирмаш». Уни амаким Аркадий Акопович Сафаров бошқарган, отам эса клуб сафида тўп сурган. Иккинчиси «Динамо». Унда Гурген Тер-Абрамян бош мураббий бўлган. Кейинчалик улар биргалашиб катта амаким Рубен Сафаровга собиқ иттифоқ чемпионатида иштирок эта оладиган жамоа тузиш кераклигини айтишган. Ниҳоят, 1964 йили «Ирмаш» ва «Динамо» базасида «Спартак» жамоаси тузилган. Бу жамоа собиқ иттифоқнинг иккинчи лигасида иштирок этган.

- Сиз учун «Андижон»нинг охирги 25 йилдаги энг яхши таркиби, мураббийи ва футболчиси ким?

- Келинг, бошидан бошлаймиз. Таркиб ҳақида гапирадиган бўлсам, бу 1993 йилги «Наврўз». Ўшанда Владимир Евгеньевич Жуковский ёш иқтидорли футболчилардан ажойиб жамоа туза олганди. Дима Жуковский, Исмоил Маликов ва мен 20 ёшда эдик. Фарҳод Қодиров 21, Влад Франк, Алишер Аҳмедов, Андрей Шипилов, Файзулло Шоимқулов, Виталий Легай, Қаҳрамон Абдуқодиров, Рустам Собиров, Ёқуб Иминов, Баҳодир Каримовлар 22-23 ёшда бўлишган. Фақатгина сардоримиз Ориф Маматказин 25 ёшда эди. Маликов, Қодиров, Легай, Абдуқодиров, Собиров, Иминов, Каримов, Маматказин, мен ҳамда таркибга кейинчалик қўшилган Рустам Абдиев ва Миша Ибрагимов, ёшлардан Отабек Қиличев, Қудрат Мадаминов ва Қобил Олимжоновлар Андижон футболи тарбияланувчилари ҳисобланамиз. Таркибимизда легионер йўқ эди. Ўша йили олти нафар футболчимизга Россия ва Украина клубларидан таклифлар тушган. Баҳодир Каримовга эса Греция олий дивизионидагилар қизиқиб қолишган. Бизни «чақилмас ёнғоқ» дейишарди.

- Ҳа, ўша жамоани эслаймиз. Сиз клуб тўпурари бўлгансиз. Ўшанда сизга А.Аверьянов («Океан», Находка), О.Долматов («Черноморец», Новороссийск), В.Иванов («Торпедо», Москва) ва В.Камарзаев («Металлист», Харьков) каби мутахассислар қизиқиб қолишганди.

- Яширмайман, бу жуда ёқимли бўлган. Лекин ҳамма гап ўзимда эмасди. Афсуски, 1993 йилги таркибни раҳбарлар сақлаб қола олишмади. Мураббий ҳақида гапирсам, шубҳасиз, энг кучлиси Жуковский бўлган. Уни яхши кўрардик ва ҳурмат қилардик. У ажойиб психолог эди. Ҳеч қачон бақириб гапирмаган. Шахсан менга кўп нарсани ўргатган. 1993 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионати, кубоги ва «Пахтакор-79» хотира турнирини қўшиб ҳисоблаганда 31та гол урганман. Ҳаммаси январда бошланганди. Ўшда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон клублари ўртасида турнир ўтказилган. Биз биринчи ўринни эгаллаганмиз. Мен эса олти учрашувда 11та гол уриб, тўпурар бўлганман. Энг яхши футболчи - Баҳодир Раҳмонов. У 80-йилларда жуда кучли ўйин кўрсатган. Кейинчалик, собиқ иттифоқ биринчи лигасида «Пахтакор» ва «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қилган, миллий терма жамоага таклиф этилган. Шунингдек, Россия олий дивизионида «Океан» (Находка) шарафини ҳимоя қилган.

Игорь ОСТРОГОРСКИЙ суҳбатлашди

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 20 49
2 Тоттенхэм 21 45
3 Ливерпуль 21 45
4 Арсенал 20 41
5 Манчестер Сити 20 41
6 Манчестер Юнайтед 20 37
7 Эвертон 21 33
8 Вест Бромвич 21 29
9 Сток Сити 21 27
10 Бёрнли 21 26
11 Борнмут 21 25
12 Вест Хэм 21 25
13 Уотфорд 21 23
14 Саутгемптон 20 21
15 Лестер 21 21
16 Мидлсбро 21 20
17 Кристал Пэлас 21 16
18 Халл Сити 21 16
19 Сандерленд 21 15
20 Суонси 21 15
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

«InterFUTBOl» газетаси 5-сонининг юзи

  • ЖЧ-2018 САРАЛАШИНИНГ ОСИЁ ҚИТЪАСИ 3-БОСҚИЧИДА ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ГУРУҲДА НЕЧАНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАЙДИ?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.