Қайднома

Қидирув

Шандор Варга:«Загоев – иқтидорли футболчи»

Шандор Варга:«Загоев – иқтидорли футболчи»

  30.12.2016 03:33
  0
  360
Шандор Варга:«Загоев – иқтидорли футболчи»

Машҳур футбол агенти Шандор Варга хорижлик ҳамкасбларимизга берган интервьюсида Россия термаси ва ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Алан Загоевнинг «Эвертон»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

- Liverpool Echo нашрининг маълум қилишича, «Эвертон» Загоев билан музокараларни бошлаб юборибди. Ушбу маълумотни тасдиқлайсизми?

- Тўғрисини айтсам, бундан бехабарман. «Эвертон»нинг хўжайини алмашди. У клубни янги даражага олиб чиқмоқчи. Лекин таркибни кучайтириш борасида жиддий қадамлар қўйилгани ҳақида эшитмадим.

- Демак, Загоев хусусида ҳеч нима билмайсиз?

- Худди шундай. Клуб раҳбарлари ва агентлар ушбу масалада аниқ маълумот беришмади.

- Умуман олганда, у «Эвертон»нинг қизиқишига сабаб бўлиши мумкинми?

- Алан ажойиб футболчи ва жамоага ёрдам бера олади. 6-7 йилдан буён бир хил савияда ўйнамоқда. Балки Англияга кетиши ўзи учун фойдалидир.

- Сизнингча, Загоев «Эвертон» ярим ҳимоясидаги рақобатга бардош бера оладими?

- У Англия клубида ўйнашга муносиб. Шунингдек, асосий таркиб учун курашишга қодир. Аланни анчадан буён кузатиб келаман. Ўз вақтида у ҳақда Валерий Газзаев билан гаплашганман. Бундан ташқари, Арсен Венгер ҳам унга эътибор қаратиб, Загоев ҳақида мендан сўраган.

- Бироқ таклиф билан чиқмаган.

- Кўпинча шундай бўлади. Иқтидорли футболчиларни кўп йиллар кузатишади, аммо таклиф қилишмайди. Бироқ Загоевнинг Венгер эътиборида бўлганини аниқ биламан.

- Аланда 2012 йили «Тоттенхэм»га ўтиш имконияти туғилган экан, шу ростми?

- Бундай вариант бор эди. Ўша йили Англияда Загоев ҳақида кўп гапиришганди.

- Ярим ҳимоячи нимаси билан «Эвертон» эътиборига тушган бўлиши мумкин? Европа чемпионатига жароҳат туфайли бормади. Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида эса олтита ўйиннинг фақат учтасида майдонга тушди...

- Фикрингизга қўшиламан. Еврога бормади, ЦСКА эса мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. Унга Италиядан қизиқиш бўлганига ишониш мумкин.

- «Рома»ни назарда тут­япсизми?

- Ҳа. Ҳар ҳолда Спаллетти бу футболчининг имкониятларини яхши билади.

- Загоев жароҳатларга тез йўлиқадими?

- Шундай ҳолат бор. Анг­лияда контакт футбол юқори ўринда туради, лекин иқтидорли футболчи ўйнаб кета олади. Загоев шундайлардан биридир. Бошқа тарафдан эса айнан жароҳатлар туфайли у «ҳарбийлар» сафида қолиб кетди.

- Загоевнинг ЦСКА билан шартномаси 2019 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Москваликлар айни пайтда уни қанча сумма эвазига сотишлари мумкин?

- Бундай гап-сўзларни унчалик ёқтирмайман. «Месси учун 200 миллион евро таклиф қилишяпти» қабилидаги миш-мишларга ҳушим йўқ...

- Ахир Загоев Месси эмас-ку.

- Футболчи учун ақл бовар қилмас миқдордаги маблағ таклиф этишаётганини назарда тутяпман. Менимча, ЦСКА президенти Евгений Гинер пулни биринчи ўринга қўймайди. Шундай экан, у ярим ҳимоячини қўйиб юбормаса керак. Мабодо, «Эвертон» мураббийи раҳбариятга «Қандай бўлмасин Загоевни олинглар», деса бошқа гап.

- Борди-ю, келишув амалга ошса, ливерпулликлар Загоев учун қанча тўлашади?

- 20 миллион атрофида.

- Бу кўп эмасми?

- Йўқ. 15-20 миллионга олса бўлади. Менимча, керакли футболчи учун «Эвертон» 20 миллион тўлашга қодир.

- Шунда Загоевнинг маоши қисқарадими?

- Ўйлашимча, ундай бўлмайди. «Эвертон» Аланнинг ЦСКАдаги маошини бера олади.

- Демак, унинг «Эвертон»га ўтиши мумкинлигига ишонмаслик керак эканда?

- Ҳа. Ҳозирча бундай трансфер амалга ошиши учун жиддий сабабларни кўрмаяпман. Англия клублари қишдаги жиддий трансферларни ёқтиришмайди. Айтганча, Арсен Венгер ФИФА қишки трансферлар бозорини ёпишини истамоқда.

- Нима учун?

- Масалан, мавсум ўртасида бирорта клуб 100 миллионлик трансферни амалга оширди, дейлик. Натижада жамоа тубдан ўзгариб кетади. Албатта, бу ҳолат рақибларга ҳам таъсир ўтказмай қолмайди.

«СЭ», Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 20 49
2 Тоттенхэм 21 45
3 Ливерпуль 21 45
4 Арсенал 20 41
5 Манчестер Сити 20 41
6 Манчестер Юнайтед 20 37
7 Эвертон 21 33
8 Вест Бромвич 21 29
9 Сток Сити 21 27
10 Бёрнли 21 26
11 Борнмут 21 25
12 Вест Хэм 21 25
13 Уотфорд 21 23
14 Саутгемптон 20 21
15 Лестер 21 21
16 Мидлсбро 21 20
17 Кристал Пэлас 21 16
18 Халл Сити 21 16
19 Сандерленд 21 15
20 Суонси 21 15
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

«InterFUTBOl» газетаси 5-сонининг юзи

  • ЖЧ-2018 САРАЛАШИНИНГ ОСИЁ ҚИТЪАСИ 3-БОСҚИЧИДА ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ГУРУҲДА НЕЧАНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАЙДИ?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.