Қайднома

Қидирув

Видеотакрор: керакми ёки йўқ?

Видеотакрор: керакми ёки йўқ?

  31.12.2016 06:15
  0
  273
Видеотакрор: керакми ёки йўқ?

Тез орада футболнинг бир қисмига айланиши тахмин қилинаётган технология воситаларини УЕФАдагилар вақтинчалик синов сифатида баҳоламоқдалар. Модрич ва Роналду каби юлдузлар, россиялик ҳакамлар ҳам учашув давомида юзага келиши мумкин бўлган баҳсли вазиятларга техниканинг аралашуви мақсадга мувофиқ эмас, деган фикрдалар. Янгилик тарафдорлари ҳам, озмунчани ташкил этишмайди.

Синов жараёнлари қай тарзда ўтмоқда?

Август ойида АҚШда илк марта футболчини видеотакрор ёрдамида аниқланган қоидабузарлик учун майдондан четлатишди. Сентябрда тизимни Италия-Франция ўртоқлик учрашувида синаб кўрилди. Германия, Португалия, Австралия, Бразилия, АҚШ ва Голландия чемпионатлирад янги йилдан бошлаб видеотакрорларни тўлиқ татбиқ этиш режалаштирилган. Инглизлар янгиликдан Англия кубоги беллашувларида фойдаланиш ниятидалар. РПЛ раҳбари Сергей Прядкин кўплаб клубларнинг талабига кўра, видеотакрорлардан фойдаланишга қарши эмаслигини билдирди. Кейинчалик Мутко ва ҳакамлар қўмитаси Прядкин фиркларини рад этишди - РФИ экспериментда иштирок этмайди. ФИФА президенти Жанни Инфантино эса ЖЧ-2018 стартига қадар синовлар тугатилиб, Россияда сайёранинг энг кучли жамоасини шубҳали пенальтилар, четлатишлар, «офсайдлар» ва симуляциялардан холи ҳолда аниқлаш, ҳеч қандай можароларга ўрин қолдирмаслик истагини билдирди. Синов жараёни давом этмоқда, КЖЧда ҳакамлар видеотакрорга мурожаат қилишга улгуришди - томонларнинг ўзаро тортишувини ҳисобга олмаганда, Виктор Кашшаи қисқа фурсатда пенальти белгилади. Лекин парагвайлик Энрике Касерес «Америка»-«Реал» баҳсида «офсайд»ни аниқлаш борасида узоқ ўйланиб қолди. Янгиликни муҳокама қилиш чоғида ҳакамларнинг қаршилик кўрсатишларига алоҳида эътибор қаратиш лозимдек кўринди. Ваҳоланки, шу пайтга қадар ўтказилган синовлар уларнинг мушкулини осон қилаётганини исботлаб турибди.

Қўшимчасига, симуляция шайдоларини кейинчалик жазолаш имкониятининг мавжудлиги кўпчиликка маъ­қул тушишига шубҳа йўқ. Ўйинда 1-2 дақиқа узилиш бўлсада, адаолат тантана қилади-ку.

Бунинг нимаси ёмон? Янгилик хусусида ижобий фикрлар

Жанни Инфантино, ФИФА президенти: - «Ҳакам баҳсли вазиятга аниқлик киритиш учун атиги бир неча сонияга ўйинни (Италия-Франция) тўхтатди. Махсус ассистентлар бу вақт ичида жарима майдончасида юз берган воқеани такроран кўриб чиқишди. Оқибатда пенальти белгиланмади. Футбол учун бу - тарихий воқеа. 2016 йил ўтиб бормоқда. Янги воситаларни тезроқ синовдан ўтказиб, маромига етказиш лозим. Умид қиламанки, Россиядаги ЖЧда ҳам видеотакрорларни таҳлил қиладиган махсус мутахассислар иштирок этишади».

Сергей Прядкин, РПЛ президенти: - «Кўпчилик талаб қилаётган қуйидаги таклиф бор: ҳар бир учрашувда рақиб жамоаларга 2-3 марта видеотакрорлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилса. Бу билан ўйиннинг динамикасига путур етмайди. Гап беллашув тақдирини ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлган нозик жиҳатлар - дарвозанинг забт этилгани, қизил карточкалар кўрсатилиши ва «офсайд» ҳолатини аниқлаш хусусида кетмоқда. Таклифимизни РФИ билан ҳамкорликда асослаб беришга ҳаракат қиламиз».

Спартак Гогниев, «Кубань» ҳужумчиси: - «Видеотакрорлар РПЛ учун фойдали, деб ҳисоблайман. Баҳсли мунозаларни бартараф этишга ёрдам беради. Лекин футболдаги жозибани сусайишига олиб келиши мумкин. Мисол учун, Марадонанинг қўли билан урган голи каби ҳолатлар такрорланмайди. Доимо ҳалоллик бўлиши керак. Ахир футболчилар натижа учун тўп суришади. Ҳакамликда йўл қўйилаётган камчиликларни янги технологиялар ёрдамида бартараф этиш мумкин. Видеотакрорлар доимий равишда эмас, ҳал қилувчи лаҳзаларда қўлланилиши керак. Жамоаларга теннисдаги каби 3 марта видеотакрордан фойдаланиш ҳуқуқи берилса, зўр бўларди».

Видеотакрорлар хусусидаги салбий фикрлар

Александр Чеферин, УЕФА президенти: - «УЕФА ва шахсан мен учун видеотакрорлар тизими ўзига хос синов вазифасини ўтайди. Бу янгиликни УЕФА байроғи остида ўтказиладиган мусобақаларда улардан фойдаланиш хусусидаги саволга жавоб беришга ҳозирча шай эмасман. Яқин келажакда нима бўлишини вақт кўрсатади. Ҳозир видеотакрорларни татбиқ этиш режамизда йўқ».

Лука Модрич, «Реал» ярим ҳимоячиси: - «Очиғи нима дейишни билмадим. Бу - қандайдир янгилик, лекин менга ёқмади. У янада кўпроқ чалкашликларга олиб келади, деб йлайман. Синовлар тўхтатилишига умид қиламан. Бизни футболдан чалғитади. Биз фақат ўйин ҳақида ўйлашимиз керак. Дастлабки таассуротларим мана шундай».

Мишель Платини, УЕФА собиқ президенти: - «Ўйлашимча, бу номақул ғоя. Синовлар кутилган натижани берса нега ундан воз кечиш керак? Мен футболда турли технологияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган компаниялар учун бизнес манбаига айланиб қолишини истамайман. Табиийки, янгиликнинг тарафдорлари жуда кўп. Бироқ мухлис ва мутахассислар унинг нозик жиҳатларидан бехабар».

Натан Бартфельд, ФИФА ҳамда УЕФА ҳакамлари инспектори: - «Менимча, видеотакрорлар мухлис ва ҳакамларга қўшимча қийинчиликлар туғдиради. Бу жараён қандайдир қарорни қабул қилиш учун вақт талаб этади. Натижада ўйин динамикасига путур етади. Лекин битта жиҳатга тўлиқ қўшиламан: дарвоза забт этганлигини аниқлайдиган тизим футболга керак. Баъзан шундай ҳолатлар бўладики, тўп дарвоза чизиғини ҳавода кесиб ўтади. Бундай вазиятда ҳакамлар ўта мушкул вазиятга тушиб қолишади».

Спектиклар нимани тушунмаяптилар?

Видеотакрорларнинг барча ёвузликларни енгишга қаратилган, бедаво хасталикларга шифо топадиган, Марсни ўзлаштириш ёки Африкадаги оч-яланғоч болакайларни тўйдириш, Ер юзидаги барча уруш-жанжалларга барҳам бериш воситаси эмаслигини. Видеотакрорлар - шунчаки ҳакамларнинг қўпол хатоларга йўл қўймасликларига кўмаклашадиган восита, холос. Худди дарвозанинг ишғол этилганини аниқлаб берадиган автоматик тизим каби. Ягона қўпол хато йирик турнирнинг тақдирини тескари томонга буриб юбормаслиги учун ўйлаб топилган чора. Бир ўйлаб кўринг-а, агар ҳакам видеотакрор ёрдамида Анрининг қўл билан амалга оширган айёрлигини ўз вақтида кўра олганида Франция қаерда бўлар эдию, ноҳақ равишда инобатга олинмай қолган ёки аксинча, ҳисобланган голлар не-не йирик турнирларнинг адолатсиз якун топганига истаганча мисоллар келтириш мумкин. Спектиклар, яъни янги ғояга ишончсизлик билан қараётганларнинг даъволарига кўра, бу - ФИФАнинг бир қатор компаниялар билан ҳамкорликдаги бизнес режаси. Улар шунингдек, ўйинларнинг 2,5 соатга чўзилиб кетишини рўкач қилишмоқда. Лекин аслида ундай эмаслигига шу кунларда ўтказилган Клублар ўртасидаги ЖЧ мисолида тўла ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Нима учун ҳакамлар видеотакрордан чўчишяпти?

Ўз хатосини очиқ-ойдин тан олиш - бу касбдагилар учун хос эмас. Янглиш қарорлар ўша заҳоти кўриб чиқилади, аввалгидек НИКдаги узоқ тортишувлардан кейин адолатли қарор қабул қилинмайди. Боз устига, «поезд» кетиб бўлганидан кейин ҳакамга қўлланган жазо чорасидан жабрдийда жамоага не наф?

Шу каби ноҳақликларга йўл қўймаслик учун айрим федерациялар ихтиёрий равишда синовда иштирок этиш истагини билдиришди. Лекин бунга қаршилик қилаётганлар ҳам йўқ эмас. Аслида янгилик тарафдорлари ва унга қарши бўлганларни ажаратиб олиш унчалик қийин эмас. Тўғри, ўз шаъни ва касбига доғ тушурмасликка аҳд қилган ҳакам бор куч маҳоратини бехато ишлашга сарфлайди. Шунингдек, видеотакрор тизими қўлланишидан ҳам мамнун.

Видеотакрорларнинг камчилиги нимада?

Уларнинг ишлаш услубида, яъни ҳакамнинг ҳаракат тезлигида. Албатта, видеотакрорлар футболни янада мусаффо бўлишига хизмат қилади. Бу борада ФИФАга ёрдам беришни лозим топдик. Биринчидан, бош ҳакам ўйинни тўхтатиб, майдон четига чиқиши шарт эмас. Иккинчидан, видеотакрорлардан фойдаланиш ҳуқуқи фақат ҳакамга эмас, жамоаларга ҳам берилиши лозим. Чекланган миқдорда, албатта! Ҳакамнинг қарорига айнан футболчилар эътироз билдиришади ва кўп ҳолларда улар ҳақ бўлиб чиқадилар. Борди-ю, гол бўлгани ёки қандайдир қоидабузарлик томонларнинг кўз ўнгида юз берган бўлса, видеотакрорга не ҳожат? Қолаверса, захирадаги ҳакам лавҳани зудлик билан такроран кўриши лозим бўлса ўйинни тўхтатиш мумкин. Қўпол хатони олдини олиш мақсадида сарфланадиган 1-2 сония ўйин динамикасига путур етказмайди.

Хулоса. Ғоя мукаммалликка муҳтож

Агар мутасаддилар янги ғоянинг татбиқ этилишини ортга суриш мақсадида бош ҳакамни ён чизиқдаги монитор қаршисига чопишга мажбур этаётган бўлса, Инфантинони табриклаш мумкин. Ҳакамликдаги нохолисликларга барҳам бериш лозим бўлган лойиҳа кескин қаршиликларга дуч келмоқда. Футболчиларнинг унга бўлган муносабатлари анча суст. Бошланиши муваффақиятли бўлмаган синовлар юқорида зикр этилган камчиликлардан фориғ бўлса, «яшасин видеотакрорлар» ҳайқириғи тез орада етакчи ўринга кўтарилади. Ҳам замонавий технологиялардан унумли фойдаланиш даври келди.

Football.ua - С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 20 49
2 Тоттенхэм 21 45
3 Ливерпуль 21 45
4 Арсенал 20 41
5 Манчестер Сити 20 41
6 Манчестер Юнайтед 20 37
7 Эвертон 21 33
8 Вест Бромвич 21 29
9 Сток Сити 21 27
10 Бёрнли 21 26
11 Борнмут 21 25
12 Вест Хэм 21 25
13 Уотфорд 21 23
14 Саутгемптон 20 21
15 Лестер 21 21
16 Мидлсбро 21 20
17 Кристал Пэлас 21 16
18 Халл Сити 21 16
19 Сандерленд 21 15
20 Суонси 21 15
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

«InterFUTBOl» газетаси 5-сонининг юзи

  • ЖЧ-2018 САРАЛАШИНИНГ ОСИЁ ҚИТЪАСИ 3-БОСҚИЧИДА ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ГУРУҲДА НЕЧАНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАЙДИ?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.