Қайднома

Қидирув

Садио Мане: «Янада кучлироқ ўйнамоқчиман»

Садио Мане: «Янада кучлироқ ўйнамоқчиман»

  31.12.2016 03:28
  0
  235
Садио Мане: «Янада кучлироқ ўйнамоқчиман»

«Ливерпул»нинг сенегаллик ҳужумчиси Садио Мане Daily Mail нашрига берган интервьюсида болалигини ёдга олди.

Мане «Ливерпул»нинг Мелвуддаги машғулот базасида энг ёқимтой футболчилардандир. У барча билан чиқишиб кетаверади. Айрим футболчилар АПЛдаги ўйинларидан сўнг юлдузлик касалига чалинишади. Мане эса ундайлардан эмас.

Кўпчиликнинг фикрича, унинг «Ливерпул»га келишига жамоа устози Юрген Клопп сабабчи экан. Айтиш жоиз, Клопп ҳам сэр Алекс Фергюсон сингари футболчиларни нафақат футболдаги жиҳатлари, балки характерларига қараб ҳам харид қилади. Манени эса бу борада топилма десак бўлаверади.

У Сенегал жанубидаги Бамбали қишлоғида вояга етган. Унинг отаси маҳаллий масжидда имом бўлган. Айтишларича, яқинда Мане ўша масжидни таъмирлаб берган. Умуман олганда, кўплаб африкалик футболчилар ўзлари ўсиб-улғайган ҳудудлар учун пулни аяшмайди.

- Ҳеч қачон алкоголга ружу қўймайман. Ҳозирги кунда ислом амалларини бажараман ва кунига беш маҳал намозимни ўқийман.

Сенегалнинг 90 фоиз аҳолиси- мусулмонлар. Қолган 10 фоизи эса христианлар. Аммо халқимиз ҳамиша дўстликда яшаб келган. Мисол учун, болаликдаги энг яқин дўстим Люк христиан бўлган.

Дин ва менинг футболга бўлган иштиёқим ўртасида ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаган. Ота-онам менга тўғри тарбия беришган. Улар профессионал футболчи бўлганимдан ҳамиша фахрланиб келишади. Ҳозир ҳам қишлоғимизда истиқомат қилишади. Лекин менинг Дакарда уйим бор. Агар исташса - Дакардаги уйимда бемалол яшайверишади,-дейди Мане. Бугунги даражасига чиқиши унинг учун осон бўлмаган. Агар харитага қарасангиз, Бамбалини Гамбия Сенегалнинг асосий қисмидан ажратиб қўйган. Шунга бўлса керак, ушбу минтақа одамлари ўзларини бошқачароқ тутишади.

Бир пайтлари Мане амакисига қачонлардир Франциянинг машҳур клубларидан бирида ўйнашини айтганда, амакиси кулганди. Чунки у жиянининг Сенегалнинг бу бурчагидан Францияга бора олишига ишонмаган. Чунки Бамбали мамлакатнинг футбол маркази ҳисобланган Дакардан анча узоқда жойлашган.

- Унга ишонмагандим. Лекин у ўзига ишонди. У бу гапларни менга ҳар доим айтарди,-дейди футболчининг амакиси.

Ҳа кўриб турганингиздек, Мане нафақат Францияда, балки жаҳоннинг энг кучли ҳисобланган лигаси - АПЛда тўп сурмоқда. Эътиборли томони, «Ливерпуль» унинг трансфери учун 34 миллион фунт сарфлади. Шу тариқа, Мане Африканинг энг қиммат футболчиларидан бирига айланди.

Гарчи Мане «Ливерпул»дек бой тарихга эга клубда ўйнаётган бўлсада, тўхтаб қолмоқчи эмас.

- Энди янада кучли бўлмоқчиман ва янада кучлироқ ўйнамоқчиман. Кўп нарсага эришдим, деб бир жойда тўхтаб қолиш ниятим йўқ. Ўзим истагандек футболчи бўлишим учун янада кўпроқ меҳнат қилишимга тўғри келади,-дейди Садио.

«Ливерпул»даги фаолиятини Мане ажойиб тарзда бошлади. Филиппе Коутиньо ва Роберто Фирмино билан АПЛдаги энг яхши ҳужум учлигини ташкил қилмоқда. Шу билан бирга ливерпулликлар чемпионлик курашига қўшилганлар.

Шу ҳафта аввалида «Гудисон Парк»­да «Ливерпуль» «Эвертон»га қарши баҳс олиб борди ва айнан Маненинг қўшиб берилган дақиқада урган голи эвазига ғалаба қозонди. Бу - Маненинг биринчи «мерсисайд дербиси» эди. Ҳозиргача у Европанинг учта мамлакатида тўп сурди ва кўплаб дербилар гувоҳига айланган. Бироқ «Эвертон» ва «Ливерпуль» ўртасидагидек тўқнашувга гувоҳ бўлмаган.

Маненинг айтишича, Дакарда ҳам қизиқарли дербилар бўлар экан. Садио 16 ёшлигида Дакар спорт академиясига қабул қилинган. Ўшанда ўртоқлари билан «Демба Диоп» стадионида «Жараф» ва «Ньярри Талли» учрашувини томоша қилган.

- Ҳақиқий жангга айланиб кетадиган учрашувни томоша қилаётганимни билмагандим. Ўша кеча ҳақиқатдан ҳам қўрқиб кетганман. Майдондаги жамоаларга мухлислик қилмасдим. Аммо учрашув менга жуда ёққанди,-деб эслайди Мане.

Садио 15 ёшга тўлганида ота-онасидан бирор-бир профессионал клубнинг кўригига жўнатишларини сўраган. Ўшанда у Сенегал жанубида жойлашган Зигиншор шаҳрининг «Каса Спортс» клубига мухлислик қиларди. Бу клуб унинг қишлоғи Бамбалига яқин бўлган энг катта клуб эди. Лекин у ерда маҳаллий футболчилар кўп эди. Шунга қарамай Мане тақдирга тан бермади.

- Қишлоғим Дакардан анча узоқда жойлашган. У ерга бирор-бир скаутнинг боришига ишониш қийин. Шу боис ҳам ҳаммасини ўзим қилмоқчи бўлдим. Ота-онамга футболга қизиқишимни, шу соҳада ўзимни синаб кўрмоқчилигимни айтдим. Кейин шаҳарга йўл олдик. Турли жамоаларнинг машғулотларида қатнашдим. Шунда мени пайқаб қолишган,-дейди Садио.

Аввалига кўрикда Маненинг устидан кулишганди. Чунки у йиртиқ бутса ва футболкада эди. Лекин унинг ўйнашини кўрган Generation Foot скаути Франциянинг «Метц» клуби кўригига боришини тавсия қилди.

Шу тариқа унинг фаолияти бошланиб кетди. Мане Европага ташриф буюрди ва Франция чемпионатида ўйнай бошлади. Тез орада Австриянинг «Зальцбург Ред Булл» клуби катта пул эвазига Манени сотиб олди. Залцбургдалигида уни Юрген Клопп Дортмунднинг «Боруссия»сига таклиф қилмоқчи бўлганди. Аммо якунда бу трансфер амалга ошмаган. Мане эса Роналд Куман бошчилигидаги «Саутгемптон»га йўл олган.

- Аввалига Англияда иқлим ва доимий ёмғирлар туфайли қийналдим. Аммо бу мамлакатнинг футбол маданиятига тан бердим. «Ливерпул»га ўтганимдан сўнг бироз вақт меҳмонхонада яшадим. Аммо ҳозирда шаҳар жанубидан уй олганман. Бу ер менга жуда ёқади,-дейди футболчи.

Futboll.ua - А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 20 49
2 Тоттенхэм 21 45
3 Ливерпуль 21 45
4 Арсенал 20 41
5 Манчестер Сити 20 41
6 Манчестер Юнайтед 20 37
7 Эвертон 21 33
8 Вест Бромвич 21 29
9 Сток Сити 21 27
10 Бёрнли 21 26
11 Борнмут 21 25
12 Вест Хэм 21 25
13 Уотфорд 21 23
14 Саутгемптон 20 21
15 Лестер 21 21
16 Мидлсбро 21 20
17 Кристал Пэлас 21 16
18 Халл Сити 21 16
19 Сандерленд 21 15
20 Суонси 21 15
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

«InterFUTBOl» газетаси 5-сонининг юзи

  • ЖЧ-2018 САРАЛАШИНИНГ ОСИЁ ҚИТЪАСИ 3-БОСҚИЧИДА ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ГУРУҲДА НЕЧАНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАЙДИ?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.