Қайднома

Қидирув

2016 йил – «Зидан Мадрид» йили

2016 йил – «Зидан Мадрид» йили

  01.01.2017 00:00
  0
  205
2016 йил – «Зидан Мадрид» йили

Яқин ўтмишнинг афсонавий футболчиси саналган Зинедин Зидан Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи этиб тайинланганда, кўпчилик унинг янги касбдаги салоҳиятига, иқтидорига шубҳа билан қараган эди. Бироқ франциялик ёш мутахассис 2016 йил давомида ўз шогирдлари билан кетма-кет муваффақиятларга эришиб, футбол оламини ҳайратга солди. Қисқаси, 2016 йил - Зидан ва унинг жамоасига аталди. Биз буни фотофактлар ёрдамида исботлашга ҳаракат қиламиз...

5 январда Зидан Бенитеснинг ўрнини эгаллаб, «Реал» бошқарувини қўлга олди: футболчилар билан кийиниш хонасида ва майдонда танишув.

Апрель - «Ойнинг энг яхши мураббийи» совринига муносиб топилди

2 апрель - чемпионатдаги энг ашаддий рақиб саналган «Барселона» «Камп Ноу»да мағлуб этилди - 1:2. Бу эса табиийки, каталонияликларнинг кейинги ўйинларига салбий таъсир кўрсатди.

Франциялик мутахассис Ла-Лигада бирин-кетин муваффақиятларга эришиб, «Барселона» билан орадаги 12 очколик фарқни бир очкогача қисқартирди. Аммо мадридликларга шу бир очко қимматга тушди - олтин медаллар Каталония клубига насиб қилди.

Иштиёқнинг зўри, масъулият ҳисси ва ғалабаларга чанқоқлик руҳи Зиданда шунчалик кучлики, ҳатто унинг кийимлари босимга дош бера олмай, чок-чокидан сўкилиб кетди.

Зидан даврида «Реал» кийиниш хонасида тартиб ва мураббийга ҳурмат ҳисси юксалди. Футболчиларнинг кўзлари худди болаларникидек ёрқин чақнай бошлади. Улар курашувчанлик руҳини сўнгги дақиқаларгача сақлаб қолишни ўрганишди. Шу тариқа, «Реал» аксарият ўйинларда айнан ирода кучи эвазига ғалаба қозонди.

29 май куни Зинедин Зидан шогирдлари Миланда ЕЧЛ бош мукофотини қўлга киритишди. Бу сов-рин Мадрид клуби учун ҳисоб бўйича 11-«шалпангқулоқ» эди.

19 ноябрда бўлиб ўтган «Мадрид дербиси»да «Атлетико» 3:0 ҳисобида тор-мор келтирилди. Ваҳоланки, «Висенте Кальдерон» стадионидаги охирги дербида «матрасчилар» осонликча жон бермасликлари кутилганди.

3 декабрь -  «Эль Класико». «Реал» яна Рамоснинг 90 дақиқадаги голи эвазига «Барселона»нинг ғалабага бўлган умидини чиппакка чиқарди.

18 декабрь: «Реал Мадрид» - Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби!

Умид қиламизки, бу - Зидан учун охирги соврин эмас

Sports.ru - И.РАҲИМОВ тайёрлади

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 20 49
2 Тоттенхэм 21 45
3 Ливерпуль 21 45
4 Арсенал 20 41
5 Манчестер Сити 20 41
6 Манчестер Юнайтед 20 37
7 Эвертон 21 33
8 Вест Бромвич 21 29
9 Сток Сити 21 27
10 Бёрнли 21 26
11 Борнмут 21 25
12 Вест Хэм 21 25
13 Уотфорд 21 23
14 Саутгемптон 20 21
15 Лестер 21 21
16 Мидлсбро 21 20
17 Кристал Пэлас 21 16
18 Халл Сити 21 16
19 Сандерленд 21 15
20 Суонси 21 15
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

«InterFUTBOl» газетаси 5-сонининг юзи

  • ЖЧ-2018 САРАЛАШИНИНГ ОСИЁ ҚИТЪАСИ 3-БОСҚИЧИДА ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ГУРУҲДА НЕЧАНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАЙДИ?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.