Қайднома

Қидирув

«Суонси» янги бош мураббийи 3 январь куни таништирилади

«Суонси» янги бош мураббийи 3 январь куни таништирилади

  01.01.2017 20:27
  0
  629

«Суонси» Пол Клементни АПЛнинг 20-турида 3 январь куни «Кристал Пэлас»га қарши кечадиган ўйин олдидан бош мураббий сифатида таништиради. Бу ҳақда The Telegraph хабар тарқатди.

Нашр маълумотига кўра, айни вақтда Германияда, «Бавария» жамоаси бош мураббийи Карло Анчелоттига ёрдамчилик қилаётган 44 ёшли бу англиялик мутахассис билан келишувга эришилган. У «Кристал Пэлас»га қарши ўйинни трибунада туриб кузатади.

У «Суонси»ни 7 январь куни Англия Кубогининг 1/32 финалида «Ҳалл Сити»га қарши ўйинга бош мураббий сифатида бошлаб келади.

«Суонси» аввалги бош мураббийи Боб Брэдлини 27 декабрь куни унинг тайинланишига 3 ой тўлмасдан истеъфога чиқарганди. 

18 турдан кейин «оққушлар» жамоаси АПЛнинг турнир жадвалида 19-ўринда жойлашган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz