Қайднома

Қидирув

Харт Англияга қайтишни истамоқда

Харт Англияга қайтишни истамоқда

  01.01.2017 22:33
  0
  593

Англия терма жамоаси дарвозабони Жо Харт АПЛга қайтиши мумкин. The Mirror нашрининг хабар беришича, «Ливерпуль» уни ўз таркибида кўришни истамоқда. «Манчестер Сити» томонидан «Торино»га мавсум охирига қадар ижарага берилган бу 29 ёшли футболчи ўз жамоасига қайтган тақдирда ҳам асосий таркибга кира олмайди. «Торино» эса футболчининг маоши юқорилиги туфайли у билан ижара шартномасини узайтирмоқчи ҳам эмас, уни сотиб олмоқчи ҳам эмас. «Ливерпуль» эса дарвозабонлар масаласида муаммога дуч келган ва таркибга тажрибали дарвозабон қўшиб олишни режалаштирган. Харт А Серияда муваффақиятли ўйин кўрсатаётгани Италиядаги бошқа жамоаларнинг диққатини ўзига тортган, аммо футболчининг ўзи Англияга қайтишни истамоқда. «Манчестер Сити» билан ушбу дарвозабоннинг амалдаги шартномаси 2019 йилгача тузилган, унинг ҳафталик маоши миқдори 120 минг фунтга тенг. «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп охирги интервьюларида клуб дарвозабонлари Лорис Кариуснинг АПЛга мослашиши қийин кечаётгани ва Симон Миньоле ишончсиз ўйин кўрсатаётганига қарамасдан қишда янги дарвозабон олишни режалаштирмагани ҳақида гапирганди. Хартнинг хизматларига асосий дарвозабони Тибо Куртуа Мадриднинг «Реал» жамоасига ўтиб кетиши мумкин бўлган «Челси»дан ҳам қизиқиш мавжуд.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz