Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.
Демак, газетамизнинг 1-сонида нималарни ўқиш мумкин?
- Ўйинда «пульс»ни пайқаш зарурати
Юртимиз янги йилга келажакка қаратилган юксак ишонч ва мустаҳкам эзгу-умидлар ила қадам ташлади. Мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги йил табригида спортчиларимизнинг халқаро миқёсдаги ютуқлари алоҳида тилга олинди. Демак, Ўзбекистон спорти ўз миссиясини шараф билан бажармоқда. Президентимизнинг халқимизга йўллаган қутловида шунингдек, «Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ!» деган пурмаъно шиорга яна бир бора эътибор қаратилди. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, инсон манфаатлари ҳақида ўйлаш орқали тараққиётга эришамиз, шу саъй-ҳаракатлар воситасида орзулар юзага чиқади...
- Одил Аҳмедов – «Шанхай СИПГ» аъзоси!
Терма жамоамиз сардорининг босиб ўтган йўлига қисқача назар
«Краснодар» раҳбарияти ниҳоят, «Шанхай СИПГ» клуби билан Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Одил Аҳмедовнинг трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Краснодар жамоаси расмий веб-саҳифасида хабар берилди...
- Фарҳод МАГОМЕТОВ: «Асосийси – мухлисларни стадионга қайтариш»
Хабарингиз бордир, Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида янги мавсум учун қуръа ташлаш баробарида бир қатор қарорлар ҳам қабул қилинди. Улар орасида энг кутилмагани - суперкубок баҳсининг бекор қилингани. Бу фикримизга қарши чиқадиганлар кўп топилмаса керак. Умуман, бундан ташқари ҳам, ПФЛ масаласида бир қатор саволлар йиғилиб қолганди. Шу сабаб, ташкилот раҳбари Фарҳод Магометов билан махсус суҳбат уюштиришни лозим топдик. Аввало, «ИнтерФутбол» таҳририяти илтимосимизни инобатга олиб, таклифимизни қабул қилгани учун ПФЛ раҳбариятига миннатдорчилик билдиради. Фарҳод Магометов билан суҳбатимиз эса суперкубок ўйини хусусида бошланди.
- Одил Аҳмедов: «Виллаш Боаш ҳаммага ҳам шахсан қизиқавермайди»
Кўп йиллардан бери Россия чемпионатида тўп суриб, аввалига Махачқалъанинг «Анжи», кейин эса Краснодарнинг «Краснодар» клублари шарафини ҳимоя қилган ҳамюртимиз, терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клубига кўчиб ўтганидан хабарингиз бор, албатта. Қишнинг биз учун энг шов-шувли мазкур трансфери ҳақида мунозаралар ҳали тўхтагани йўқ. «ИнтерФУТБОЛ» газетаси ўз анъаналарига содиқ қолиб, воқеалар ривожига аниқлик киритиш мақсадида Одил Аҳмедов билан батафсил суҳбат уюштирди. Ўйлаймизки, қуйидаги эсклюзив интервью орқали ўзингизда тўпланиб қолган бир қатор саволларга муфассал жавоб оласиз.
- мавсум тараддуди
Олий жамоаларининг янги мавсумга тайёргарлиги хусусида
- Ўзимизнинг Осиёдан қўймасин…
2017 йил бошланмай туриб, ўзбекистонлик футболчиларнинг яқин ва узоқ чемпионатларга кўчиб ўтишлари кучайди. Бунга сабаб сифатида албатта, терма жамоамизнинг мундиал-2018 саралаш кампаниясидаги яхши старти ва вакилларимизда халқаро тажриба етарли эканлигини келтириш мумкин. Табиийки, футболчиларимз билан ишлаётган агентлар ҳам бу келишувларда ўзига хос роль ўйнашади. Мана, айни пайт Сардор Рашидов («Ал-Жаиш») ва Азиз Ҳайдаров («Ал- Шабаб») каби ярим ҳимоячиларимиз нафақат ўз клублари, балки Осиё футболида ҳам муносиб мавқега эгалар. Одил Аҳмедовнинг Хитой чемпионатига йўл олгани баҳонасида Осиёдаги клублардан қўним топаётган футболчиларимизга нигоҳ ташладик. Тўғрироғи, эндиликда мухлисларимиз бефарқ қарамайдиган «сариқ қитъа» жамоалари ҳақида имкон қадар маълумот беришни лозим кўрдик. Шунингдек, футболчиларимиз тўп сурадиган чизиқларда рақобат нечоғли баланд эканлигига ҳам эътибор қаратдик, албатта.
- Санжар ТУРСУНОВ: «Ҳамма нарсани пул ҳалқилавермайди»
Газетамизнинг аввалги сонида хабар берганимиздек, ҳамюртимиз Санжар Турсунов Қатар Юлдузлар лигаси иштирокчиси «Ал-Харайтият» клуби билан шартнома имзолаганди. «Ворскла»нинг собиқ ярим ҳимоячиси учун бу чемпионат бегона эмас, чунки «Умм-Салал» шарафини ҳимоя қилишга улгурган. «Ал-Харайтият» жамоани тарк этган австралиялик Эрик Парталу ўрнига Турсуновни ўз сафига қўшиб олди. Томонлар ўртасида имзоланган шартнома 1,5 йилга мўлжалланган. Термамизга номзод ярим ҳимоячи 29 декабрда туғилган кунини нишонлади. Айнан шу куни уни таваллуд айёми билан табриклаш баҳонасида Санжар Турсуновдан эксклюзив интервью олдик.
- «Олтин тўп»: Метьюздан Роналдугача
«Олтин тўп»-2016 ҳам Криштиану Роналдуга насиб этгани барчага маълум. Лекин футбол оламидаги асосий индивидуал совриннинг 61 йиллик тарихида 18та мамлакат вакили лауреатга айланганини кўпчилик бирданига айтиб беролмаса керак. Демак, France Football нашри томонидан ўтказилган жами 61та референдум (шундан 6таси ФИФА билан ҳамкорликда) бўйича маълумот берсак, ҳозирда немислар ва голландлар ҳисобида «Олтин тўп»лар сони кўпроқ - 7тадан. Умуман, давлатлар бўйича соврин тақсимоти қуйидагича:...
- Япониями ёки Малайзия?
Ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаси Фозил Мусаевнинг «Жубило Ивата» (Япония) клуби билан шартнома имзолагани бўлди. «Кунчиқар юрт» чемпионати Осиёда энг кучли биринчиликлардан ҳисобланади ва энг эътиборга молик жиҳати - йил ўтгани сари ривожланиб бормоқда. Бу ривожланиш Хитой ёки араб мамлакатларида бўлгани сингари катта пул эмас, балки сифат ва маҳорат эвазига бўляпти. Бу ҳам, албатта, катта аҳамиятга эга. Гапимизга шубҳа қиладиганлар топилса, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига назар ташлашсин. «Кашима Антлерс» финалда кимсан Мадриднинг «Реал» клубини оғир аҳволга солиб қўйганини ҳали унутганимизча йўқ.
- Тайинловдан мақсад нима?
Игорь Шквирин «Олмалиқ»дан кетди. Энг аввало, «нима учун?» деган савол пайдо бўлиши турган гап. Клуб олий лигада 2008 йилдан буён ўйнай бошлаган ва шу вақт ичида қайд этилган натижаларга қарасак, ростдан ҳам мураббий нима учун истеъфога чиқарилгани кишини таажжубга солади. Тўғри, «Олмалиқ» бу йил элитада 13-ўринда қолди ва охирги 8 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди. Аммо олмалиқликлар шу вақтга қадар юқори поғоналарга даъво қилиб келганмидики, бунинг учун мураббий истеъфога чиқарилса?
- Ярослав КРУШЕЛЬНИЦКИЙ: «Фаолиятимни расман якунладим, энди навбат мураббийликка»
Тажрибали ҳимоячи Ярослав Крушельницкий 1983 йил 16 март куни Ғузор шаҳрида дунёга келган. Катта футболдаги 16 йиллик фаолияти мобайнида кўплаб клублар шарафини ҳимоя қилди. 2000 йили «Кимёгар»да ўйнай бошлаган Крушельницкий турли йилларда «Академия», «Пахтакор», «Насаф», «Навбаҳор», «Андижон», «Қизилқум», «Шўртан» жамоаларида тўп сурди. Қаҳрамонимиз легионер мақомида ҳам майдонга тушган. У Россиянинг «Ротор», Малайзиянинг «Фельда Юнайтед», Эроннинг «Мес» клубларида ўйнади. Ярославнинг сўнгги жамоаси Тошкентнинг «Оқ-тепа»си бўлди. Бир йил мобайнида майдондан четда қолган футболчи якуний қарорга келди: профессионал фаолиятига якун ясади. Таъкидлаш жоиз, Крушельницкий Ўзбекистон ёшлар термаси (U-20) таркибида жаҳон чемпионати финал босқичида ўйнаган. Ёдингизда бўлса, вакилларимиз Аргентина, Испания, Мали жамоаларига қарши кечган гуруҳ учрашувларида яхши таассурот қолдиришган эди. Суҳбатдошимиз миллий термамиз сафида ҳам 4та ўйин ўтказган. Биз тажрибали ҳимоячи билан учрашиб, ундан эксклюзив интервью олдик.
- «Олтин тўп»: Метьюздан Роналдугача (2-қисм)
Газетамизнинг аввалги сешанба кунги сонида футбол оламининг энг олий индивидуал соврини - «Олтин тўп» тарихида нечта мамлакат вакили лауреатга айлангани хусусида маълумот бергандик. Шунингдек, 1956-1965 йиллар оралиғида соврин соҳиби бўлган футболчиларнинг энг юқори натижалари билан таништиргандик. Ўша мақола давоми ўлароқ, бу гал лауреатларни клубларга ажратиб чиқамиз. Хўш, France Football томонидан таъсис этилган соврин шу кунгача нечта клуб аъзоси мулкига айланган? Демак, «Олтин тўп» билан жами 21та клуб алоқадордир. Бу борада пешқадамлик «Барселона»га тегишли -11,5та (Луиш Фигуга тегишли «Олтин тўп»нинг ярми «Реал» ҳисобида, негаки, португалиялик ярим ҳимоячи уни 2та клубдаги хизматлари учун олган). Хуллас, айрим футболчилар совринга лойиқ кўрилган мавсумда 2та клуб шарафини ҳимоя қилишган ва бу жамоалар ҳисобига «0,5» кўринишида ёзилган. «Олтин тўп»нинг клублар ўртасидаги тақсимоти:..
- Дик Адвокат: «Зенит»ни кўзда ёш билан тарк этганман»
«Фенербахче» бош мураббийи Дик Адвокат россиялик ҳамкасбларимиз билан бўлган суҳбат чоғида «Зенит»да ишлаган кезлари, Санкт-Петербургга келишни хоҳламагани ва бошқа маълумотларга батафсил тўхталди. Мазкур интервьюнинг энг эътиборли ҳолатлари диққатингиз марказида.
- Кўзиккан «Ла Масия»
Дунёнинг илғор футбол академияларидан бири ҳисобланган «Ла Масия» негадир ёш иқтидорларни етказиб беришдан тўхтаб қолди. Bombardir.ru сайти вакиллари бу турғунликнинг асл сабабларини аниқлашга уриниб кўришди. «Барселона» - Месси ҳам, Хави ёки Иньеста ҳам эмас. У шунингдек, ҳашаматли «Камп Ноу» ёки бутун дунёга сочилиб кетган улкан фанатлар армияси ҳам эмас. «Барселона» - бошқа барча жамоалардан яққол ажралиб турадиган яхлит бир фалсафа.
- Жиддий ва ғазабнок Бонуччи
Леонардо Бонуччи - бу йигит шунчаки, футболчи эмас, балки жасур ва қўрқмас ўйинчи. Уни яна меҳрибон ва ғамхўр ота сифатида таърифлаш мумкин. Италия терма жамоаси ҳамда «Ювентус» клуби марказий ҳимоясида бирдек муҳим роль ўйнайдиган Леонардо Янги йил байрами арафасида машҳур La Repubblica газетаси мухбирларининг суҳбатлашиш ҳақидаги илтимосларини ерда қолдирмай, уларга маълум вақт ажратди.
- Ўртамиёналик чегарами?
FourFourTwo журнали учун ижод қилувчи англиялик касбдошимиз аслида савия жиҳатидан ўз жамоаларидан ўзиб кетишган ва топ-клубларда бемалол тўп сурадиган даражага кўтарилган иқтидорли ўйинчилардан ўзига хос топ-10 рўйхатини тузиб чиқишди. Улар шунинг баробарида «назар»га тушган футболчиларнинг қайси жамоага ўтишлари мақсадга мувофиқлиги хусусида ҳам фикр билдиришди.
- Хави қарши. Кимга? Роналдуга
Замонавий футболдаги биринчи даражали таққослаш Криштиану Роналду ва Лионель Мессига боғлиқ бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Жаҳоннинг турли бурчакларида журналистлар кўзга кўринган мутахассислар ёки футболчиларга «КИМ КУЧЛИ - МЕССИМИ ЁКИ РОНАЛДУ?» қабилида савол беришни шунчаки, ёзилмаган қоидага айлантиришди, гўё.
- Турфа олам – турфа ғавғо
Ер юзининг турли бурчакларида учраб турадиган баъзи ҳодисалардан футбол олами ҳам холи эмас. Газетамизнинг янги йил ҳисобидан биринчи сонида аввалги 12 ойлик даврда кузатилган айрим можароларни ҳавола этяпмиз. Бундан мақсад битта - улардан тегишли хулоса чиқариб, доимо огоҳ юрайлик.
- Хавьер ЭРНАНДЕС: «Ўзим мамнунман, ўйлайманки, «Байер» ҳам»
«Байер» клуби ҳамда Мексика терма жамоасининг таниқли ҳужумкор ярим ҳимоячиси - Хавьер Чичарито Эрнандес барқарорлиги билан ажралиб турмасада, тез-тез эффектли чақнашни қойиллатади. У Deutsche Welle нашрига берган интервьюсида бундеслигадаги фаолияти, «доришунослар»нинг режалари ва ўзининг туманли ўлкага қайтиш истиқболи хусусида атрофлича тўхталди.
- Аҳмедовнинг янги клуби – трансферлар бўйича рекордчи
«Шанхай Шенхуа» клуби томонидан ҳамюртимиз Одил Аҳмедов трансфери учун «Краснодар»га тўланган 7 миллион евро озми ёки кўп? Агар Хитой клубларига тегишли энг қимматбаҳо харидлар рейтингига қарасак, Одилнинг трансфери 40-50-қаторлар ўртасидан жой олади. Умуман, миллий жамоамиз сардори Чин юртидаги энг қимматбаҳо осиёлик футболчи ҳам эмас. Ҳарқалай, Хитой ва Жанубий кореялик бир қатор ўйинчилар нарх бобида олдиндалар. Лекин 2016 йилнинг иккинчи ярмида осмонўпар мамлакат миллий чемпионати - супер-лигага боғлиқ асосий трансферлар айнан Аҳмедовнинг янги клубига тегишли.
- Маош рейтингида ўзгариш
Жаҳоннинг 10 нафар энг кўп маош олувчи футболчиси
Карлос Тевес Хитойда тўп суришга розилик бериб, ҳажон бўйича энг кўп маош оладиган футболчига айланди. Яъни бу борадаги рейтинг ўзгарди. Хўш, айни ҳолатда ушбу рўйхат қандай кўринишда? Аргентиналикдан ташқари, яна қайси футболчилар бус-бутун орол ёки ҳашаматли яхта харид қилишга қодирлар?
- Мактубингизни олдик: Асосий камчиликлар нима?
Мен 2000 йилдан буён ўзбек футболи билан ҳамнафасман. Бошқача айтганда, 16 йилдирки, Ўзбекистоннинг ҳар қандай ёш тоифасидаги терма жамоаларига мухлислик қиляпман. Аввало, очиқ тан олиш керак, ўтган даврда футболимиз техник томондан сезиларли даражада кучайишга эришди. Дейлик, бундан бир неча йил олдин ҳам Осиёнинг ўртамиёна жамоалари саналган БАА, Қатар, Баҳрайн каби термаларнинг ҳужумчи ва ярим ҳимоячилари бизнинг ҳимоячиларимизни бемалол ортда қолдирардилар. Чунончи, миллий жамоамиз ушбу ўртамиёна жамоаларга қарши баҳсларда биргина Миржалол Қосимов ижросидаги бетакрор жарима зарбаларию, омадга таяниб иш кўрарди...
ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК АЗИЗЛАР!!!
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20