Қайднома

Қидирув

Одил Аҳмедовни шанхайликлар ҳам катта тантана билан кутиб олишди

Одил Аҳмедовни шанхайликлар ҳам катта тантана билан кутиб олишди

  02.01.2017 10:54
  0
  1626
Одил Аҳмедовни шанхайликлар ҳам катта тантана билан кутиб олишди

Сизга яхши маълумки, терма жамоамиз етакчиси Одил Аҳмедов эндиликда “Шанхай СИПГ” жамоаси билан 3 йиллик шартномага эга бўлди ва у ерда ҳам 25-рақамда тўп сурадиган бўлди.
Бугун тонгда сардоримиз Хитойга учиб борди ва уни ҳам катта тантаналар билан кутиб олишди. Одил Аҳмедовнинг Хитойдаги агенти жаноб Ли Фенг, “Шанхай СИПГ” вакиллари, жамоанинг ашаддий мухлислари ва албатта оммавий ахборот воситалари ходимлари гулчамбарлар ила қарши олишди. Хуллас, Одил Аҳмедов ҳам Чин юртида чин сардорлардек фаолият кўрсатишини ҳамда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз...

Айтганча, мухбирларимиз у билан куни кеча эсклюзив интервью уюштиришди ва мазкур суҳбатни "ИнтерФУТБОЛ"нинг 3 январь кунги сешанба сонида ўқишиниз мумкин..

Манба: interfutbol.uz

.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz