Қайднома

Қидирув

Пляжчиларимиз 51-қаторда

Пляжчиларимиз 51-қаторда

  02.01.2017 14:19
  0
  541

Пляж футболи бўйича терма жамоаларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 51-ўринда қайд этилди. Жамоамиз ҳисобида 203 очко мавжуд. ОФК бўйича олсак, Ўзбекистон термаси ҳамон 10-ўринни эгаллаб турибди. Умуман, Осиё футбол конфедерациясига аъзо мамлакатлар рейтингида катта ўзгариш кузатилмади. Эрон термаси 1785 очко билан ҳамон етакчилик қилаётган бўлса, Япония (1267) ва Уммон (1037) жамоалари кучли учликдан жой олишди. 

ОФК миқёсидаги рейтинг (кучли ўнлик)

1. Эрон - 1785 очко (умумий рейтингда 5-ўрин)

2. Япония - 1267 очко (умумий рейтингда 8-ўрин)

3. Уммон - 1037 очко (умумий рейтингда 11-ўрин)

4. БАА - 881 очко (умумий рейтингда 18-ўрин)

5. Ливан - 581 очко (умумий рейтингда 24-ўрин)

6. Хитой - 370 очко (умумий рейтингда 29-ўрин)

7. Таиланд - 364 очко (умумий рейтингда 31-ўрин)

8. Вьетнам - 308 очко (умумий рейтингда 43-ўрин)

9. Баҳрайн - 219 очко (умумий рейтингда 48-ўрин)

10. Ўзбекистон - 203 очко (умумий рейтингда 51-ўрин)

Пляж футбол бўйича жаҳон рейтингини 3477 очкога эга Португалия термаси бошқариб бормоқда. 2-поғона Россия (3204) жамоасига тегишли бўлса, бразилияликлар (2800) кучли учликни якунлаб беришди. Мазкур рейтинг терма жамоаларнинг 2013-2016 йиллар оралиғида қайд этган натижаларига асосан тузилган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz