Қайднома

Қидирув

Мираброр Усмонов муносиб тақдирланди

Мираброр Усмонов муносиб тақдирланди

  02.01.2017 14:22
  0
  822

28 декабрь куни Тошкентдаги «Саёҳат» ресторанида Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг йил якунларига бағишланган тадбири ўтказилди. Базм давомида вазирлик спорт соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси учун 6 кишини муносиб тақдирлади:

Ойбек Қосимов — Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби;

Умид Аҳмаджонов — Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари;

Искандар Жўраев — Спорт ўйинлари бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби директори;

Атхам Юнусов — Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби директори;

Акромжон Низомиддинов — Яккама-якка кураш бў­йича республика олий спорт маҳорат мактаби директор ўринбосари;

Амир Саъдуллаев — Яккама-якка кураш бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби йўриқчи-услубчиси.

Кейинроқ спорт соҳаси ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун Миллий олимпия қўмитаси ва ЎФФ президенти Мираброр Усмонов алоҳида тақдирланди. Бунга қадар Ҳасанбой Дўсматов Ўзбекистонда йилнинг энг яхши спортчиси сифатида эътироф этилган бўлса, боксчи Хуршид Тожибоев энг фаол спортчи учун аталган совринни қабул қилиб олди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz