Қайднома

Қидирув

Марғилонда янги футбол клуби

Марғилонда янги футбол клуби

  02.01.2017 15:15
  0
  614

Йил охирида Фарғона вилоятидаги клублар сони биттага ошди. Бу ҳақда championat.asia сайти хабар тарқатди. Маълумки, Фарғона, Қўқон, Қувасой, Ёзёвон сингари шаҳар-туманларнинг жамоалари бор эди. Энди улар қаторига  Мар­ғилон шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи «Фаровон» клуби ҳам қўшилди. Марғилонлик бир қатор футбол жонкуярлари саъй-ҳаракатлари билан тузилган янги жамоа бўлажак мавсумдан эътиборан ўз фаолиятини бошлайди. Айни пайт «Фаровон» клубини ташкил этиш бўйича сўнгги расмий ишлар ниҳояланди. Демак, жамоа жорий йили Фарғона вилояти биринчилиги - иккинчи лигада иштирок этади. Эътиборли томони, янги жамоа олдига биринчи лигага чиқиш вазифаси қўйилган. Шу қатори клуб қошида футбол мактаби ҳам иш бошлайди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz