Қайднома

Қидирув

«Андижон» раҳбариятида ўзгариш

«Андижон» раҳбариятида ўзгариш

  02.01.2017 15:23
  0
  825

«Андижон» қароргоҳида жамоа аъзолари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. Мазкур йиғилишни Андижон вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Муҳаммаджон Нишонов олиб борди. Ундан кўзланган мақсад клуб раҳбариятида юз берган ўзгаришларни маълум қилиш эди. Хуллас, клуб вице-президенти сифатида ишлаб келган Маъруфжон Абдусаломов ўз аризасига биноан, истеъфога чиқарилди. Эндиликда унинг ўрнида Жаҳонгир Мадихонов фаолият олиб боради. 2002 йилдан буён «Наврўз» стадиони директории лавозимида меҳнат қилиб келган Жаҳонгир Шавкатович илгари ҳам клубда турли вазифаларни бажарган. Демак, янги мавсумдан «Андижон»га Мадихоновнинг ўзи раҳбарлик қилади. Йиғилишда мураббийлардан Виталий Легай, Расул Раҳмонов ва бир қатор футболчилар ҳамда клубнинг ишчи-ходимлари қатнашиб, ўз фикрларини билдиришди. Хусусан, клубнинг янги раҳбари сўз олиб, масъулиятли вазифани қабул қилиб олгани ва маҳаллий футболчиларга имкон қадар эътибор қаратишини таъкидлади. Яъни «Андижон»ни кучлилар сафига қайтариш ҳамда раҳбарият, мухлислар ишончини оқлаш учун ишга жиддий ёндашишини билдирди. Йиғилиш якунида раҳбарлар ва мураббийлар ўзаро маслаҳатлашиб,  «Андижон»нинг навбатдаги йиғинини 5 январдан бошлашга қарор қилишди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz