Қайднома

Қидирув

Махсус конференция

Махсус конференция

  02.01.2017 15:48
  0
  629

Нукус Олимпия захиралари коллежида Қорақалпоғистон Республикасида болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантиришга бағишланган III конференция бўлиб ўтди. Унда ОФК инструктори, ЎФФнинг Болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси раҳбари Ш.Имомов, Қорақалпоғистон Республикаси ФФ биринчи вице-президенти В.Назаров, шунингдек, Маданият ва спорт ишлари ҳамда  Халқ таълими вазирликлари вакиллари, фахрий футболчилар, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари мураббийлари ҳамда услубчилари иштирок этишди. Тадбирда ОФК инструктори Ш.Имомов ва бошқа мутахассисларнинг мавзу юзасидан ўқиган маърузалари тингланди. Ўз нав­батида, қорақалпоғистонлик бир гуруҳ мураббийларга ЎФФ сертификати топширилди. Конференция доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ФФ мураббийлар кенгаши аъзолари К.Садиров ва А.Арзимовнинг 2016 йилги Болалар лигаси якунларини қамраб олган ҳисоботлари ҳам тақдим этилди. Якунда В.Назаров сўзга чиқиб, тадбир келгусида кўзлаган мақсадларга эришишда муҳим омил вазифасини ўташига ишонч билдирди.

И. ХУДОЙБЕРГАНОВ



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz