Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ–2018 турниридаги рақиби Хитой термаси Исландия, Чили ва Хорватия иштирокидаги халқаро турнирда қатнашади.
2017 йилнинг 10–15 январь кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турниридаги рақиби – Хитой термаси халқаро футбол турнирида иштирок этади. Мазкур турнирга айнан Хитой мезбонлик қилади. Хитой термасидан ташқари мусобақада Исландия, Чили ва Хорватия терма жамоалари қатнашади.
Турнир регламентига кўра, Хитой терма жамоаси Марчелло Липпи қўли остидаги илк ўйинини 10 янарь куни Исландияга қарши ўтказади. Мазкур беллашув ғолиби 15 январь куни Хорватия – Чили жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун курашади. Юқоридаги ўйинларда мағлуб бўлган жамоалар 14 январь куни учинчи ўрин учун баҳс олиб боради.
Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Хитой терма жамоаси 2 очко билан сўнгги – 6-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан 3-поғонада бормоқда. Ҳисобида 11 очко бўлган Эрон гуруҳда пешқадамлик қилаётган бўлса, Жанубий Корея 10 очко билан 2-ўриндан жой олган.
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20