Қайднома

Қидирув

Витсель Хитойни танлагани сабаб «Ювентус»га далда берди

Витсель Хитойни танлагани сабаб «Ювентус»га далда берди

  02.01.2017 19:43
  0
  792

«Зенит» ярим ҳимоячиси Аксель Витцель нима учун «Ювентус»дан берилган таклифни қабул қилмасдан, Хитойнинг «Тяньцзинь Цюаньцзянь» жамоаси сафига йўл олаётганига изоҳ берди.

«Бу қийин танлов бўлди. Бир томонда зўр жамоа, топ-клуб «Ювентус», иккинчи томонда эса – менинг оилам учун жуда фойдали таклиф, уни рад этиб бўлмади. «Ювентус» раҳбарияти ҳамиша менга жентльменлар каби муомала қилишди, уларга миннатдорчилик билдираман. «Ювентус»га мухлислик қилишда давом этаман. Умид қиламанки, бу жамоа Чемпионлар лигасида зафар қучади. Эҳтимол келгусида яна йўлларимиз кесишар», – дея Витселнинг сўзларини келтирган Tuttosport.

Хитойликлар жамоаси бельгиялик бу футболчи учун «Зенит»га 7 миллион евро тўлади. Футболчининг ўзи эса 3 йил давомида 75 миллион евро ишлаб олади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz