Қайднома

Қидирув

Коста:«Ёзда «Атлетико»га ўтишим мумкин эди»

Коста:«Ёзда «Атлетико»га ўтишим мумкин эди»

  02.01.2017 20:22
  0
  601

«Челси» жамоасининг испаниялик ҳужумчиси Диего Коста мавсумлар оралиғида «Атлетико»га қайтиш ҳақида ўйлаганини тан олди.

«Ҳа, ёзда кетишим мумкин эди. «Челси»дан кетиш ҳақида ўйладим ва сал қолса шундай ҳам бўларди. «Атлетико»га қайтишим мумкин эди. Бунга бир қатор сабаблар бор эди, оилам туфайли Лондонни тарк этмоқчи бўлгандим, «Челси» туфайли эмас. Бу ерда мухлислар мени севиб, ардоқлашади. Янги мураббий илк кунданоқ менга шу жамоага кераклигимни тушунтира олди ва унинг ишончи менинг қарор қабул қилишимда муҳим аҳамиятга эга бўлди», —  дея Костанинг сўзларини келтирганТelegraph.

Коста Англия чемпионатининг жорий мавсумида 18 учрашувда майдонга тушди ва 14 гол уриб, турнир тўпурари бўлиб турибди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz