Қайднома

Қидирув

Роббен:«Бавария»га ўтишим ортга ташланган қадам бўлган»

Роббен:«Бавария»га ўтишим ортга ташланган қадам бўлган»

  02.01.2017 23:58
  0
  908

«Бавария» ҳужумчиси Арьен Роббен 2009 йилда «Реал»дан кетишни истамагани ҳақида гапирди. Ўша вақтда мюнхенликлар клубига ўтиши фаолиятида ортга қадам ташлаш бўлганини танолган.

«Ўша ёз бироз ғалати ўтганди. Флорентино Перес „Реал“ президентлигига қайтган, ўшанда клуб сафига бир қатор янги футболчилар келиб қўшилганди. Криштиану Роналду, Кака, Карим Бензема ва Хаби Алонсо — уларнинг барчасини „Реал“ катта маблағлар эвазига сотиб олганди. Клуб мени сотиш орқали пул ишлаб олиш мумкинлигини айтишди. Аввалига кетишга рози бўлмадим. Ўшанда қолиб жамоанинг асосий таркибига киришим ҳам мумкин бўлганди, аммо қарор қабул қилиш керак эди. „Бавария“ сафига ўтиш қарори осон қабул қилинмаган. Ўша вақтда „Бавария“ ҳозирги каби Европанинг энг кучли жамоалари сирасига кирмасди. Шу туфайли ўша қароримни фаолиятимда ортга қадам ташлаш сифатида баҳолайман. Ўшанда Луи ван Гаал мени Германияга кўчиб ўтишга кўндирганди», — дея Роббеннинг сўзларини келтирган Fox Sports.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz