Қайднома

Қидирув

Гвардиола:«Фернандиньо бўйича тегишли чораларни кўрамиз»

Гвардиола:«Фернандиньо бўйича тегишли чораларни кўрамиз»

  03.01.2017 09:56
  0
  693

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 20-турида «Бёрнли»га қарши кечган учрашувдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

Манчестердаги «Этиҳад — Сити оф Манчестер» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 32-дақиқасида Фернандиньо рақиб футболчиси Йоханн Гудмундссонга қарши жуда қўпол ҳаракат қилди ва унга қизил карточка кўрсатилди. Натижада «шаҳарликлар» ўйиннинг қолган қисмини камчиликда ўтказди. 

«Мен бахтиёрман. Ҳар доимгидан кўра кўпроқ. Барчани янги йил билан табриклайман! „Сити“ чемпионлик учун пойгада қолмоқдами? Кеча пойгада эмасдик, бугун эса пойгалашувга қайтдик! 

Фернандиньонинг четлатилишга келсак, мен бу қарорга ҳеч нарса демайман. Ҳакамга айтинг бундай саволингизни. Биз албатта Фернандиньо бўйича тегишли чораларни кўрамиз, ахир у охирги 6 учрашувида 3 марта қизил карточка олди. Аммо мен таъкидлайман, тўпга кўпроқ эгалик қилишни истаган жамоада четлатилишлар содир бўлиб туради», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтирган BBC.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz