Қайднома

Қидирув

Моуринью «Вест Хэм»га ачинмайди

Моуринью «Вест Хэм»га ачинмайди

  03.01.2017 12:56
  0
  675

«Манчестер Юнайтед» футбол клуби бош мураббийи Жозе Моуринью АПЛнинг 20-туридаги «Вест Хэм Юнайтед» жамоаси билан учрашувдаги ғалабадан сўнг ҳакамлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Беллашув Лондондаги «Олимпия» стадионида ўтказилиб, 2:0 ҳисобида манкунианликлар фойдасига ҳал бўлди.

Баҳснинг 15-дақиқасида Софьян Фегули тўпни ўзидан узоқлаштириб юбориб, Фил Жонсга жароҳат етказди. Бунинг оқибатида эса Майк Дин ўйинчига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.

«Мен Фегулининг четлатилиши бўйича ҳеч нарса дея олмайман – такрорий лавҳани кўрмадим. Мен ҳакамларни танқид қилганимдан сўнг юз берган вазиятлардан тўғри хулоса чиқариб олдим.

„Вест Хэм“га ачинмайман. Агарда ҳакамлик қарорлари ҳақида гапирадиган бўлсак, биз уларнинг қабул қилган ёмон қарорлари бўйича чемпионмиз», - дея айтиб ўтди Моуринью Sky Sports эфирида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz