Қайднома

Қидирув

Вермален навбатдаги жароҳатга йўлиқди

Вермален навбатдаги жароҳатга йўлиқди

  04.01.2017 11:40
  0
  709

"Арсенал"да ўйнаган пайтлари дунёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири сифатида танилган Томас Вермален яна муаммолар гирдобида қолди.   "Барселона" ушбу ҳимоячини трансфер қилганидан кейин унинг кўп жароҳат олаётгани сабабли "Рома"га ижара бериб юборди. Рим клуби ҳам айни пайтда бу футболчини олганидан пушаймон. Кетма-кет жароҳатлар туфайли Вермален янги жамоасида ёздан буён атиги тўртта учрашувда майдонга тушди.     Буни қарангки, ҳамон Каталония клубига тегишли бўлган ва айни пайтда "Рома"да ижара муддатини ўтаётган Томас машғулотлар вақтида яна жароҳат олди. Энди футболчи тиббий кўрикдан ўтказилиб, қачон майдонга қайтиши аниқланади.   Томас Вермален доимий жароҳатлар боис сўнгги тўрт мавсумда атиги 29 учрашувда майдонга тушди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz