Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг пайшанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эксклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.
Демак, газетамизнинг 2-сонида нималарни ўқиш мумкин?
Африкага йўл
«Локомотив» сафида Кот-Д’ивуарлик икки футболчи кўрикдан ўтмоқда. Клуб расмий сайти томонидан тарқатилган бу хабар биздан ташқари ҳам анча-мунча ишқибозни хурсанд қилган бўлса керак. Олий лиганинг бир хил, «оқ-қора» ўйинларидан зериккан мухлис Молдова, Сербия, Россия ёки Украинадан ташқари исталган давлатдан келадиган легионерга хурсанд бўлиши турган гап.
«Металлург»: февралда Туркия сафари
Бекободнинг «Металлург» клуби олий лиганинг барча иштирокчилари қатори янги мавсумга қаратилган тайёргарликни давом эттирмоқда. Бир неча йилдан буён анча барқарор ўйин намойиш этаётган жамоа аввалги мавсумни 7-ўринда якунлади. Бекободликларнинг кучли бешликка киришлари учун бор-йўғи битта ғалаба камлик қилди. Бунга Рустам Мирсодиқов шогирдларининг иккинчи даврада ўйинни бироз бўшаштиришгани сабаб бўлди. Муҳими, тажрибали мураббийнинг «Металлург»да кўпдан буён ишлаётгани умумий натижалар ижобий кўриниш олишини таъминлаяпти. Қолаверса, жамоа ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев тўпурарлар пойгасида 2-ўринни эгаллади. Клуб бошлиғи Шавкат Саидовнинг биз билан суҳбат чоғи таъкидлашича, бекободликлар янги мавсумга янада жиддий режалар тузишган.
Ғолиблар аниқ
Мана, янги йилнинг дастлабки кунлари ҳам ортда қолди. Олий лига жамоалари навбатдаги мавсум тараддудини кўришаётган бир паллада ўтган йил қаҳрамонларини эътироф этишга қарор қилдик. Маълумки, «ИнтерФУТБОЛ» газетаси орқали йилнинг энг яхши мураббий ва футболчиларини аниқлаш анъана тусини олган. Яъни ҳар ойда қайд этилган натижалар ҳисобланиб, якунда ғолиблар эълон қилинади. Мураббийлар рейтингида мутлақ етакчи номи аллақачон аниқланиб бўлинганди, футболчилар орасида эса лауреат номига ойдинлик киритиш бироз қийинчилик туғдирди. Сўнгги ҳисоб-китоблардан сўнг миллий жамоамиз сардори Одил Аҳмедов, «Бунёдкор» ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳамда олий лига тўпурари Темурхўжа Абдухолиқовнинг кўрсаткичлари бир хил кўриниш олиши муносабати билан таҳририятимиз ходимлари ўртасида сўров ўтказилиб, ғолиб шунга кўра аниқланди. Демак, 2016 йил қаҳрамонлари билан танишинг.
Дилшод Раҳматов: «Шанхайдагилар Аҳмедовнинг суратини кўрсатиб, роса мақтанишди»
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Дилшод Раҳматов фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттиряпти. Тажрибали футзалчимиз Чин юртининг «Дальян Пуван Анбо» клуби билан шартнома имзолади. Клуб ва Раҳматов ўртасидаги келишув бир йилга мўлжалланган. Агар ҳаммаси рисоладигидек давом этса, шартнома яна бир йилга узайтирилади. Бу клуб ўтган мавсумда Хитой вице-чемпиони бўлган эди. Ҳозирча ўтказилган учта турдан сўнг Хитой чемпионатида айнан «Дальян» клуби 9 очко билан тўплар нисбатига кўра пешқадамлик қиляпти.
мавсум тараддуди
«Локомотив»
«Насаф» ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев фаолиятини «Локомотив»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда championat.asia сайти маълум қилди. Хабарларга қараганда, Муҳаммадиев айни пайт Тошкентда «Локомотив» билан музокара олиб бораётган экан. Якуний қарор ҳозирча маълум эмас...
Аҳмедов Шанхайда
Олдин хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клуби билан шартнома имзолади.
Осиё футбол конфедерациясининг Инстаграмдаги саҳифаси хабар тарқатишича, ўзбек футболчиси янги жамоаси билан 3 йиллик шартномага имзо чеккан.
Мавсум сарҳисоби
Sports.uz 2016 йилги мавсум якунларини ҳисоб-китоб қилиб, олий лигада тўп сурган катта ёшли футболчилар, ёш голеадорлар ҳамда энг барқарор ҳужумчилар жуфтлигини аниқлади. Қуйида ушбу рейтингдан кимларнинг ўрин эгаллагани билан яқиндан танишишингиз мумкин.
Максимилян Фомин: «Афсуски, Олий лигада келишилган ўйинлар сақланиб қоляпти»
Бугундан олий лига жамоалари янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини бошлайдилар. Молиявий томондан бақувват, ўзига тўқ жамоалар хорижда, қолган клубларимиз эса Тошкентда, нари борса, ўз базаларида ўқув-машғулот йиғинига киришишади. Биринчилардан бўлиб «Локомотив» клуби БААда хориж йиғинини ўтказади. «Темирйўлчилар» 8 январдан эътиборан икки ҳафта мобайнида Дубай шаҳрида йиғин ташкил этишади. Хорижда йиғин ўтказиши кутилаётган жамоаларимиздан яна бири бу «Бухоро»дир.
«Кўҳна қитъа»даги омадли серия
Мана, 2016 йил ҳам биз билан хайрлашиб, тарихдан ўрин олди. Олдинда эса бир қатор синовлари билан 2017 йил кутиб турибди. Шубҳасиз, янги йилда биз учун энг муҳим воқеа - терма жамоамизнинг ЖЧ-2018 йўлланмаси учун кураши бўлади ва умид қиламизки, йигитларимиз вазифани албатта, уддалашади. Унгача эса юртимиз футболига боғлиқ сўнгги муҳим янгилик ҳақида мулоҳаза қилиб турамиз.
Стивен Жеррард: «Индивидуал совринлар ортидан қувмайман»
Яқинда Liverpool Echo нашри журналистлар ва «Ливерпуль» фанатлари ўртасида сўров ўтказиб, премьер-лига жорий этилганидан буён жамоанинг энг яхши ўйинчиси кимлигини аниқлаб олди. Унга кўра, Стивен Жеррард тенгсиз деб топилди.
«Уларнинг адабини бераман!»
«Советский спорт» нашрида айтилишича, Туриннинг «Ювентус» клубида бош мураббий Массимилиано Аллегрига боғлиқ машмашалар юзага кела бошлади. Аниқроғи, мутахассис ўз шогирдларининг ҳаракатларидан қониқмаяпти ва уларга зуғум ўтказишга уринмоқда. Бу эса Аллегри учун кўнгилсиз хотима топиши мумкин.
Қовушмаса қийин
ёхуд 2016 йилнинг рамзий антитермаси
Қайсидир футболчини ёмонлаш ниятимиз йўқ. Лекин «Барселона», «Бавария» ёки АПЛ грандларида тўп сураётган юлдузларнинг ўйинлари қовушмадими, демак уларга антитермадан жой ажратиш ўринли.
Икки юлдуз уйғунлиги
Championat.com машҳур футболчи ва мураббийларнинг суратларини жамлаб, улардан ўзига хос коллажлар яратди. Шу тариқа Россия ва жаҳоннинг кўпчиликка нотаниш юлдузлари пайдо бўлди. Қуйидаги фотожамланма шу мавзуга бағишланади.
«Кумир»-«Кумир» Окоча!
Янги йил - мўъжизавий байрам, унда етти ухлаб тушингизга кирмайдиган воқеалар юз бериши мумкин. Шу сабаб бетакрор байрам шукуҳи кезиб юрган паллада анчайин камтарин жамоаларда чинакам футбол мўъжизасини кўрсатган Жей Жей Окоча ҳақида ҳикоя қилишни лозим топдик. Бу иқтидор соҳибининг тенгсиз бўлиши ота-онасига аввалдан маълум бўлганми ёки у шундай бўлишини орзу қилишганми, ҳар ҳолда фарзандларига Жей Жей деб ном беришди. Қўшалоқ исмнинг бежизга берилмаганини Окоча ўзининг мафтункор ўйинлари билан исботлади. Шу боис, тенги йўқ бу иқтидор соҳибини «кумирлар кумири» деб атадик. Чунки миллионлаб мухлислар қалбидан жой олган Роналдиньо ҳам Окочани устоз сифатида ҳурмат қилишини таъкидлаб ўтганди.
Шундай таклиф рад этилса-я…
Якунига етаётган йилда ақл бовар қилмас таклифлар ва уларга рад жавобини берган футболчилар ҳақида кўп гапирилди. Soccer.ru бу борадаги маълумотларни жамлаб, Месси, Златан ва бошқа юлдузларнинг нима сабабдан йирик мамлакатга рад жавоби беришганини тушунтиришга қарор қилди.
ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК АЗИЗЛАР!!!
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20