Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912»: Холмуродов келди, Сидиқов қайтди

«Қўқон-1912»: Холмуродов келди, Сидиқов қайтди

  05.01.2017 09:06
  0
  693

"Қўқон-1912"нинг иккинчи йиғини 3 январь куни бошлангани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Тошкентда давом этаётган йиғинда футболчилар кунига икки маҳал машғулот ўтказишмоқда.

Таркибдаги ўзгаришларга келсак, 2016 йилги мавсумда “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилган Акмал Холмуродов “Қўқон-1912” йиғинига келиб қўшилди.

Жамоа ишқибозлари учун хушхабар. Тошкентдаги йиғинда сафимизга Жавоҳир Сидиқов ҳам келиб қўшилди. Ўтган мавсум кашфиётларидан бири сифатиди эътироф этилган, мухлисларнинг ёқимтойига айланган ушбу ёш футболчи жорий йилда ҳам “Қўқон-1912” жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

"Қўқон-1912" 8 январь куни 2017 йилдаги биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказишади. Якшанба куни Қибрайда бўлиб ўтадиган ўйиндаги рақиб – “Пахтакор” жамоаси бўлади. Ушбу баҳс соат 12:00да бошланиши кўзда тутилган.

Манба: kokand1912.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz