Қайднома

Қидирув

Муллажонов ва Мурзоев «Олмалиқ» таркибида

Муллажонов ва Мурзоев «Олмалиқ» таркибида

  05.01.2017 10:19
  0
  664

"Олмалиқ"нинг янги мавсум тайёргарлиги доирасидаги иккинчи йиғини бошланди. 4 январь кунги машғулотларда 19 нафар футболчи иштирок этди. Декабрь ойида ўтказилган илк йиғин якунида бир қатор футболчиларга жавоб берилганди.

Таркиб ўзгаришлари бу йиғин арафасида ҳам давом этди. Дониёр Исмоилов Бекободнинг "Металлург" жамоасига ўтган бўлса, қозоғистонлик Темирлан Ерлановга жавоб берилди. Жамоа сафига жароҳатдан фориғ бўлган Роман Абдулов, ўтган мавсумни "Бухоро"да ўтказган Шавкат Муллажонов ва Камолиддин Мурзоев ҳамда "Навбаҳор"дан Қаҳрамон Муҳамаджоновлар қўшилишди.

2016 йил мавсумида "Олмалиқ" шарафини ҳимоя қилган Умид Хонимқулов, Акмал Ортиқов, Никита Шквирин, Евгений Гоголь, Саидкомил Акбаров, Ойбек Нурбоев, Ҳасан Асқаров, Суннатилла Абдуллажонов, Достон Абдураҳмонов, Зоҳир Пиримов, Отабек Валижонов, Арслонмурод Омонов, Яҳё Рўзиев, Мўйдин Мамазулумовларнинг шартномаси якунига етди.

Ўтган йиллар давомида "Олмалиқ" таркибида фаолият юритган футболчилар жамоа раҳбарияти ўз миннатдорчилигини билдиради ва уларнинг келгуси ишларида омад тилайди.

Манба: www.pfcbuxoro.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz