Қайднома

Қидирув

«Боруссия» Обамеянг трансфери бўйича Хитойдан таклиф олмаган

«Боруссия» Обамеянг трансфери бўйича Хитойдан таклиф олмаган

  05.01.2017 12:13
  0
  547

4 январь куни Италиянинг La Gazzetta dello Sport газетаси «Шанхай СИПГ» клуби «Боруссия» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянгнинг трансфери учун жуда катта пул таклиф қилгани ҳақида хабар тарқатганди. Аммо дортмундликлар клубида бу хабар инкор этилди.

«Клуб бундай таклиф олмади. Биз тахминий ишлар билан шуғулланмаймиз», — дея маълум қилди «Боруссия» матбуот-котиби Саша Флигге.

Эслатиб ўтамиз, «Шанхай СИПГ» ўтган ҳафтада ўз сафини «Челси» футболчиси Оскарни 60 млн еврога ва «Краснодар» ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовни 8 млн еврога харид қилганди.

Обамейянг жорий мавсумда «Боруссия» сафида 22та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол урди.

Хабарларда «Шанхай СИПГ» ушбу габонлик футболчи трансфери учун «асаларилар» жамоасига 150 млн евро беришга ва унинг ўзига 41 млн евро миқдорида йиллик маош тайинлашга тайёрлиги айтилганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz