Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912»: сафимизни беш нафар футболчи тарк этди

«Қўқон-1912»: сафимизни беш нафар футболчи тарк этди

  05.01.2017 15:46
  0
  766

Бугунги кунга келиб, Олий лига клублари янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Улар орасида бизнинг жамоамиз ҳам бор. Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги “Қўқон-1912” клуби Тошкентда иккинчи йиғинни ўтказаётгани ҳақида хабар бергандик.

Жамоамиз сафида ўзгаришлар давом этмоқда. Таркибимизга бир қатор янги ўйинчилар келиб қўшилиш билан бирга жамоамизни тарк этаётган футболчилар ҳам йўқ эмас.

Хусусан, ўтган йили ўзининг ишончли ўйинлари билан жамоамизга ёрдам берган ўйинчилар – Абдуллох Олимов, Миржалол Қурбонов, Маъруф Зокиржонов ва Руслан Матниязовлар билан тузилган шартномалар якунига етгани боис, қолаверса, ушбу футболчиларга бошқа клублардан таклифлар тушгани сабабли ўзаро келишувга асосан янги битим имзоланмади. Бу футболчилар билан дўстона хайрлашишдик.

Шунингдек, яна бир ёш футболчи Достон Турсуновга Бекободнинг “Металлург” клуби жиддий тарзда қизиқиш билдиргани боис, ушбу футболчи билан ҳам янги шартнома имзоланмади. Турсунов ҳам янги мавсумни бошқа жамоада ўтказадиган бўлди.

Фурсатдан фойдаланиб, “Қўқон-1912” футбол клуби ушбу футболчиларга жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва уларнинг кейинги фаолиятида омад тилаб қолади.

«Қўқон-1912» клуби матбуот хизмати



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz