Қайднома

Қидирув

Диёр Туропов:«Локомотив»нинг муваффақиятларига ўз хиссамни қўшишга ҳаракат қиламан»

Диёр Туропов:«Локомотив»нинг муваффақиятларига ўз хиссамни қўшишга ҳаракат қиламан»

  05.01.2017 21:40
  0
  759

Бироз олдин хабар берганимиздек, илгари “Олмалиқ” жамоасида тўп тепиб келган маҳоратли ярим ҳимоячи Диёр Туропов “Локомотив” билан шартнома имзолади.

Бир қатор футбол ишқибозларининг ёқимтойи саналадиган мазкур футболчи “Локо” матбуот хизматига янги жамоасига ўтиши борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— “Локомотив” жамоаси вакиллари таклиф билан чиқишди ва бу чорловни “Лаббай!” дея қабул қилдим. Мана бугун илк машғулотда иштирок этишга ҳам улгурдим. Мени барча яхши кутиб олди. Бундан жуда ҳам хурсандман. Эндиликда “Локомотив”нинг муваффақиятларига ўз хиссамни қўшиш учун ҳаракат қиламан. Жамоа олдида мамлакат чемпионлигини муносиб ҳимоя қилиш ва Осиё чемпионлар лигасида янада муваффақиятли қатнашиш вазифаси турибди. Умид қиламанки, мана шу вазифаларни уддаланишида менинг ҳам улушим бўлади, — дейди ярим ҳимоячи.

Манба: lokomotiv.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz