Қайднома

Қидирув

«Нефтчи» «Бухоро» ва «Металлург» билан ўйин ўтказади

«Нефтчи» «Бухоро» ва «Металлург» билан ўйин ўтказади

  06.01.2017 09:05
  0
  580

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 13 январдан бошлаб Тошкент шаҳрида Олий лига-2017га тайёргарлик босқичини давом эттиради. Шу кундан бошлаб фарғоналиклар “Роҳат” меҳмонхонасида истеқомат қилиб, “Чилонзор” ҳамда “Бунёдкор” футбол академиясининг машғулотлар майдонида шуғулланишади.

Айни пайтга келиб пойтахт йиғинида Фарғона клубига рақиблик қиладиган жамоалар номи маълум бўлди. Унга кўра, “Бухоро” (Бухоро), “Металлург” (Бекобод) ҳамда “Сўғдиёна” (Жиззах) клублари “Нефтчи”га рақиб сифатида танланган.

Режага асосан, 15 январь куни “Бухоро”, 18 январь санасида “Металлург” ҳамда 21 январь кунига белгиланган баҳс “Сўғдиёна” жамоасига қарши бўлиб ўтади. Бу Тошкент йиғини доирасидаги барча ўйинлар эмас. Тайёргарлик жараёни давомида яна бир қатор рақиблар билан назорат учрашувлари бўлиб ўтади.

“Нефтчи” матбуот хизмати



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz