Қайднома

Қидирув

Флорентино Перес Дибала учун катта маблағ сарфлашга тайёр

Флорентино Перес Дибала учун катта маблағ сарфлашга тайёр

  06.01.2017 12:58
  0
  639

«Реал» клуби яна бир бор қимматбаҳо трансферни амалга оширмоқчи. The Sun хабарига кўра, мадридликлар клуби президенти Флорентино Перес «Ювентус»нинг 23 ёшли ҳужумчиси Пауло Дибала учун 90 млн евро беришга тайёр.

«Ювентус» клуби иқтидорли ҳужумчиси билан хайрлашишга қарши эмас, аммо пулдан ташқари «Реал»дан Модрич ёки Кроосни ҳам талаб қилмоқда.

Мадрид раҳбарияти эса яримҳимоячиларини Туринга қўйиб юбормоқчи эмас, шунинг учун ҳам музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

Хабарда ёзилишича, Дибаланинг трансфери бўйича музокаралар ёзда ижобий ҳал қилинади ва «Ювентус» яна бир марта ўз футболчисини қимматбаҳо трансфер орқали сотади.

Аргентиналик футболчи жорий мавсумда туринликлар сафида 15 учрашувда майдонга тушган ва 4 гол уриб, 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz