Қайднома

Қидирув

Касилья:«Шу руҳда давом этишимиз керак»

Касилья:«Шу руҳда давом этишимиз керак»

  06.01.2017 16:56
  0
  710

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Кико Касилья Испания Кубоги нимчорак финал илк баҳсидан ўрин олган «Севилья»га қарши кечган учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз биринчи бўлимни юқори даражада ўтказдик, иккинчи бўлимда эса ўша темпни ва устунликни сақлаб қолдик. Жамоа яхши ўйнади, мана шу руҳда давом этишимиз керак. Кўп вақт майдонга тушмас экансан, бу ўйининга таъсир ўтказиши мумкин, аммо мен ҳеч қандай муаммога учрамадим ва майдонда ўзимни қулай ҳис қилдим.

Хамес – жуда кучли футболчи, у жамоа учун жуда муҳим. У ўйинда ҳаммадан ажралиб турди ва иккита гол киритишга муваффақ бўлди, мен бундан жуда хурсандман.

Бугунги ҳакамлик жамоаларга халал бермади деб ҳисоблайман. Ҳар қандай жамоа футболчилари ҳакамдан пенальти талаб қилишлари одатий ҳол, аммо сўнгги қарорни ҳакам чиқаради», – дейди Касилья.

Манба: www.realmadrid.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz