Қайднома

Қидирув

Руни жамоавий машғулотларга қайтди

Руни жамоавий машғулотларга қайтди

  06.01.2017 17:17
  0
  182

«Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Уэйн Руни жамоавий машғулотларга қайтди, дея хабар қилмоқда Mirror нашри.

31 ёшли футболчи жароҳат туфайли жамоасининг Премьер-лига баҳслари доирасида «Сандерленд» (3:1), «Мидлсбро» (2:1) ва «Вест Хэм» (2:0) клубларига қарши кечган учрашувларини ўтказиб юборди.

Руни Англия Кубоги 1/32 финал босқичидан ўрин олган «Рединг»га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин, аммо «МЮ» устози Моуриньонинг ушбу учрашувда ёш футболчиларга имконият бериши кутилмоқда.

«Манчестер Юнайтед» - «Рединг» учрашуви 7 январ куни «Олд Траффорд» стадионида соат 17:30 да бошланади.

Манба: www.championat.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Месси майдонни голсиз тарк этган ўйинда, Аргентина маҳорат бобида Россияга дарс берди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.