Қайднома

Қидирув

"Навбаҳор" таркибида ўзгариш бор

"Навбаҳор" таркибида ўзгариш бор

  06.01.2017 15:29
  0
  469

Жамоамизнинг Тошкентдаги ўтказилаётган йиғинида сафга янги футболчиларни қўшилиши давом этмоқда. Хусусан бугун ўтказилган кечки машғулотда таркибга 2016 йилги мавсумни “Пахтакор” жамоасида ўтказган Аббос Отахонов қўшилди. 1995 йилнинг 25 август санасида туғилган футболчи майдонда ҳимоячи сифатида тўп суради. Шу пайтга қадар жамоамиз сафига олти нафар янги футболчи келиб қўшилди. Наманганда ўтган дастлабки йиғинда “Пахтакор”дан ҳужумкор ярим ҳимоячи Равшан Хурсанов жалб этилган бўлса Тошкентдаги машғулотлар чоғида дарвозабон Акмал Турсунбоев, ҳимоячи Ҳасанбой Эргашев, ярим ҳимоячи Алишер Мирзаев ва ҳужумчи Фарруҳ Шотурсуновлар ҳам жамоамиз таркибидан ўрин олишганди.
Эртага бўлиб ўтадиган машғулотларда жамоамиз билан биргаликда ярим ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуров ҳам қатнашишни бошлайди. Наманган футболи тарбияланувчиси бўлган Ғофуров бир неча йиллардан бери Муборакнинг “Машъал” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Ўтган мавсум бошида жамоамизнинг собиқ бош мураббийи Рашид Ғофуров укасини “Навбаҳор”га чақирганди. Лекин, ўшанда Мирзоҳиднинг Наманганга қайтиши амалга ошмаганди.  Бундан ташқари мураббийлар штабида Жамшид Умаров ҳам фаолият олиб борадиган бўлди. Шу ўринда таркибни кучайтириш ва рақобатни ошириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокаралар давом этаётганлигини қўшимча қилиш жоиз. Томонлар ўзаро келишувга келишгач, жамоага чақирилган футболчилар машғулотларга қўшилиб боришади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz