Қайднома

Қидирув

Алишер Султонов Миллий олимпия қўмитасининг президенти!

Алишер Султонов Миллий олимпия қўмитасининг президенти!

  06.01.2017 15:28
  0
  479
Алишер Султонов Миллий олимпия қўмитасининг президенти!

Бугун Миллий олимпия қўмитасининг XXX Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адҳам Икрамов олиб борди. Унда тўрт йиллик олимпия циклида қилинган ишлар, эришилган натижалар борасида қўмита бош котиби Ойбек Касимов ҳисобот берди.     
  Тан олиш лозим 2013-2016 йиллар мобийнида Рио-де-Жанейродаги XXX ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларида спортчиларимизнинг муваффақиятли иштирок этиши учун жуда катта кўламда иш олиб борилди. Энг аввало Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши тўғрисида” 2013 йил 25 февралдаги 1923-сонли қарори билан Дастур ҳамда Республика комиссияси таркиби тасдиқланди.     
  Шунингдек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси таркибига ўзгартириш киритилиб, янги бошқарма ва бўлимлар ташкил этилди. Жойларда иш фаолиятини янада жонлантириш мақсадида Қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларида ҳудудий вакилларнинг фаолияти йўлга қўйилди.     
  Дастурга мувофиқ 14 та олимпия спорт турлари бўйича республика федерация ва ассоциациялардан 28 та спорт турларига алоҳида эътибор қаратилиб, дастур асосида ҳомийлар бириктирди. Уларга 2013-2016 йиллар давомида жами 46,5 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди.      
  Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларнинг моддий-техник базалари янада такомиллаштирилди. Жумладан, Тошкент шаҳрида дзюдо, бокс, гимнастика, қиличбозлик, эшкак эшиш, таэквондо WTF, теннис, спорт курашлари, оғир атлетика, велоспорт ва Паралимпия спорт турлари бўйича спорт базалари ҳамда марказлари ишга туширилди. Тўрт йил мобайнида Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларга бириктирилган 88 та спорт базасидан деярли барчасида қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, уларнинг моддий-техник базаси замонавий талаблар асосида янада такомиллаштирилди. Олимпия ва Паралимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги 346-сон қарори асосида спорт турлари бўйича терма жамоаларига 14 нафар хорижий мутахассилар жалб этилди.     
  Қилинган улкан ҳажмдаги ишлар ўз самарасини берди ва ўзбекистонлик спортчилар илк маротаба ёзги Олимпия ўйинларида дунёнинг 207 давлати вакиллари орасида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза жами 13 та медалига сазовор бўлиб умумжамоа ҳисобида 21-ўринни банд этишди. Қўлга киритилган юксак ғалаба Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги(МДҲ) давлатлари орасида Россиядан кейин иккинчи, Осиё қитъасида Хитой, Япония ва Жанубий Корея давлатларидан кейин тўртинчи, Марказий Осиёда эса биринчи натижа бўлди.     
  Бош Ассамблея йиғилишида Миллий олимпия қўмитасининг тўрт йилиик циклдаги фаолияти қониқарли деб бир овоздан қабул қилинди. Шундан сўнг Миллий олимпия қўмитасига янги президент сайлаш маросими бўлиб ўтди ва ушбу лавозимга “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси раиси Алишер Султонов бир овоздан сайланди.     
  Мамлакатимиздаги спорт федерациялари ва таниқли спортчиларнинг таклифига кўра Мираброр Усмонов Миллий олимпия қўмитасининг фахрий президенти этиб тайинланди. Ўз навбатида ўтган давр мобайнида қўмитага раҳбарлик қилган Мираброр Усмоновга бутун спорт жамоатчилиги ва олимпия ҳаракати иштирокчилари номидан миннатдорчилик изҳор этилди.     
  Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, Мираброр Усмонов Рио—2016 Олимпиадаси цикли бошланган бир вақтда МОҚ президенти этиб тайинланган бўлиб, унинг раҳбарлигида Ўзбекистон делегацияси Олимпиадалар тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.     
  Шунингдек қўмита вице-президентлари сифатида Валерий Тян, Салим Абдувалиев, Фарҳод Турдиев ва Умид Аҳмаджоновлар сайланишди. Ойбек Касимов эса Бош котиб лавозимига қайта сайланди ва фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Миллий Олимпия қўмитасининг XXX Бош Ассамблеясида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Манба: olympic.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Карлес Пуйоль - Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришга тайёр!

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.