Қайднома

Қидирув

«Челси» 2018 йилдан бошқа аренада ўйнайди

«Челси» 2018 йилдан бошқа аренада ўйнайди

  06.01.2017 22:45
  0
  796

«Челси» «Уэмбли» маъмурияти билан 2018 йилдан бошлаб ушбу стадионда уй учрашувларини ўтказиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Айнан шу вақтга келиб «Тоттенҳэм»нинг стадион билан битими якунланади ва арена бўш қолади. «Челси» раҳбарияти 11 январь куни бўлиб ўтадиган директорлар Кенгашида ўз стадионини қайта реконструкция қилиш учун рухсат олишига тўлиқ ишонмоқда, деб ёзади Daily Mail.

Агар бу иш амалга ошадиган бўлса, жамоа янги стадионга вақтинчалик кўчиб ўтиши керак бўлади. Шу сабабдан ҳам клуб Англиянинг бош стадиони маъмурияти билан музокаралар олиб бормоқда. Уй стадионининг реконструкцияси 2018 йилнинг ёзида бошланиши режалаштирилмоқда. Бунинг учун 500 млн. фунт стерлинг маблағ сарфланиши керак бўлади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz