Қайднома

Қидирув

ЕВРО-2016ни эслаб...

ЕВРО-2016ни эслаб...

  06.01.2017 20:53
  0
  1862
ЕВРО-2016ни эслаб...

Францияда ўтган Европа чемпионати шубҳасиз, 2016 йилги мавсумнинг энг муҳим воқеаси бўлди. «Кўҳна қитъа» футболининг асосий турниридан олган таассуротларимни ҳазил шеър шаклида қоғозга туширгандим. Янги йил байрами муносабати билан уни мухлисларга ҳавола этишни маъқул кўрдим. Умид қиламанки, бу шеър газетхонларга манзур бўлади.

«Кўҳна қитъа» бўлганида жамул-жам,

Испанлару-немислар қолди мулзам.

Тақдир экан барчаси энди билсам,

Байроғида ҳилпираб турфа ранглар,

Ўз уйида мағлуб бўлди фаранглар.

 

                Уйғонди митти-митти «вулқонлар»,

                Панд берди кимгадир пўлат қалқонлар.

                Янглиш кетди чин аслар отган пайконлар,

                Алам ўти юракларда жаранглар,

                Ўз уйида мағлуб бўлди фаранглар.

«Немис машинаси» эмасди рақиб,

«Енгилмас Армадо»* қилмади таъқиб.

Кимлар керилди бўйнига «олтин» таъқиб,

Тақдирнинг бу ҳазилини қаранглар,

Ўз уйида мағлуб бўлди фаранглар.

 

                Кимдир хафа - мураббийни қоралаб,

                Бенземани ташлаб кетди, саралаб.

                У финални кузатди бир мўралаб,

                Кўрган сари асаблари таранглар,

                Ўз уйида мағлуб бўлди фаранглар.

Изоҳ: * Испания денгиз ҳарбий флоти.

Асилбек АБДУРАҲИМОВ, Зарбдор тумани.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz