Қайднома

Қидирув

Зоҳир Пиримов «Навбаҳор»да

Зоҳир Пиримов «Навбаҳор»да

  06.01.2017 21:21
  0
  706

Мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттираётган жамоамиз сафи бугун икки нафар футболчи билан кенгайтирилди. Ўтган мавсумни “Олмалиқ” клубида ўтказган маҳоратли ярим ҳимоячи Зоҳир Пиримов “Навбаҳор” таркибидаги дастлабки машғулотда қатнашди. Куннинг иккинчи ярмида эса жамоамизнинг вақтинчалик қароргоҳига яна бир ярим ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуров ҳам етиб келди. Бугун футболчиларимиз бир маҳаллик машғулот билан чекланишгани сабабли Ғофуров машғулотларга эртага киришади. Аввал хабар берганимиздек, жамоамиз аъзолари Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказида тиббий кўрикдан ўтишади. Айнан шу сабабли ҳам футболчиларимиз бугун бир маҳаллик машғулотда қатнашишди. Тез орада жамоамиз таркибидан бошқа янги ўйинчиларни ҳам жой олишлари кутилмоқда.

Манба: pfcnavbahor.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz