Қайднома

Қидирув

«Машъал» Қосимов ва Олимов билан шартнома имзолади

«Машъал» Қосимов ва Олимов билан шартнома имзолади

  07.01.2017 13:09
  0
  643

Шу кунларда иккинчи йиғинни ўтказаётган «Машъал» жамоамиз ўз таркибига бир қатор янги футбочиларни жалб этган ва назортдан ўтказмоқда «Сўғдиёна» жамоаси сафида 6 йилдан буён тўп тепиб келаётган Бобур Қосимов «Машъал» жамоамизнинг бу йилги илк харидларидан бири бўлди «Машъал» Бобур билан икки йиллик келишувга эришди. Қосимов «Машъал»нинг ҳар икки йиғинида иштирок этди ва мураббийлар уни жамоада олиб қолишга қарор қилишди. Бобур эндиликда икки йил мобайнида «Газчилар» шарафини ҳимоя қилади. Жамоамизнинг яна бир хариди бу Абдуллоҳ Олимов бўлди. Олимов жамоамиз сафига «Қўқон-1912» жамоасидан келиб қўшилди. Абдуллоҳ Олимов ҳам «Машъал» билан икки йиллик битим имзолади эндиликда у ҳам кейинги мавсумдан бошлаб жамоамиз шарафини ҳимоя қилади. Жамоамизнинг янги хариди бўлган ҳар иккала футболчимизга кейинги бошланажак мавсумда омад тилаймиз.

Манба: fcmashal.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz