Қайднома

Қидирув

«Насаф» клуби аккредитация жараёнини бошлади

«Насаф» клуби аккредитация жараёнини бошлади

  07.01.2017 13:21
  0
  619

“Насаф” ПФК матбуот хизмати журналистларни Осиё Чемпионлар Лигасига ўтиш босқичи учун аккредитация ўтказиш жараёнини бошлади.

ОАВ вакиллари "Насаф" ПФКда аккредитациядан ўтишлари учун таҳририятнинг расмий бланкида бош мухаррир томонидан имзо чекилган ва мухр билан тасдиқланган расмий хат билан клубимиз раҳбари номига мурожаат қилишлари лозим.

Расмий хатда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

ОАВнинг тўлиқ номи ва йўналиши ҳамда гувоҳнома рақами;

Таҳририят телефон ва факс рақами, электрон почта манзили;

Журналист фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозими;

Расмий хатга илова тарзда жўнатилади:

3х4 ўлчамдаги фотосурат (электрон шаклда);

Аккредитациядан ўтаётган журналист паспортидан нусха (электрон шаклда);

Барча маълумотлар nasaf.media@mail.ru электрон почта манзили орқали қабул қилинади.

Қўшимча маълумот учун телефонлар: (+998 75) 221 03 28, +99890 998 28 80.

Аккредитация жараёни 26 январгача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар Лигасининг ўтиш босқичи учрашувида жамоамиз  Бахрайннинг “Ал-Ҳидд” жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашув 31 январ куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида соат 16:00да бошланади.

Манба: fcnasaf.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz