Қайднома

Қидирув

Никола Калинич Хитойга кўчиб ўтса, маоши ўн баравар ошади

Никола Калинич Хитойга кўчиб ўтса, маоши ўн баравар ошади

  07.01.2017 16:44
  0
  740

"Фиорентина" ҳужумчиси Никола Калинич "Тяньцзинь Цюаньцзянь" клубига ўтишга яқин турибди, дея хабар беради La Gazzetta dello Sport.

Хитойликлар футболчига йиллик 12 миллион евро маош таклиф қилганлар. Шу тариқа Калиничнинг маоши ўн баробарга ошиши мумкин.

Хабар қилинишича, футболчи дастлаб хитойликларнинг қизиқишига шубҳа билан қараган, аммо таклиф этилган маош миқдори унинг ўз фикрини ўзгартиришига мажбур қилган. Аввалроқ "Фиорентина" уни 45 миллион еврога сотишга тайёрлиги хабар қилинган эди.

29 ёшли футболчи ушба мавсумда 24 учрашувда 12та гол урган ва 3 голга тўп оширган.

Манба: sovsport.ru



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz