Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони Фабьен Бартез ўз интервьюсида «Реал» бош мураббийи Зайниддин Зиданни юқори малакали спорт кишиси сифатида мақтади. «Зидан футболни яхши тушунади ва муҳим ўйинларни ўз томонига қандай оғдиришни ҳам билади. У ҳар доим чинакам етакчидек кўринган. Ҳозир ҳамма Зизунинг муваффаққияти ҳақида гапиради, аммо барчасига юзаки қарайди. Ахир Зиданга муваффаққият осмондан тушиб қолмади-ку. Имконият излаш ва ундан фойдаланишни билиш керак. Зидан худди Кройфф, Марадона ва Пеле каби катта учрашувларда ўз сўзини айтарди. Унинг терма жамоадаги биринчи ўйини ҳамон эсимда. 1994 йили Чехия термасига қарши кечган учрашувда захирадан майдонга тушган ва дарҳол назоратни ўз қўлига олганди. Зидан — юқори тоифали спортчи. У эшитиш ва кузатишни бирдек уддалайди. Шунингдек, ўйиндан завқ олади. Биламан, у ҳеч қачон «Реал» бош мураббийи лавозимига интилган эмас. Чунки бу унинг усули саналмайди. Ҳаттоки, Дешамнинг мураббий бўлиши ойдинлашиб қолганди. Хуллас, Зизу буюк футболчи ва яхши инсон. У одамлар билан ҳар доим виждонан муносабатда бўлади, ҳаттоки, ранжитсалар ҳам. Бу жуда муҳим, акс ҳолда, футболчилар унга ишонмайдилар. Ишонинг, бу гапларни Зидан билан қадрдон дўстлар эканимиз учунгина айтаётганим йўқ. Зеро, аслида ҳам шундай»,-деди Бартез.
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20