Қайднома

Қидирув

Қатар Молдова билан ўйнайди

Қатар Молдова билан ўйнайди

  07.01.2017 22:21
  0
  670

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги рақиби Қатар терма жамоаси 17 январь куни Молдова терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Қатар терма жамоаси Молдова терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказиш борасида келишувга эришди. Унга кўра, иккала терма жамоа иштирокидаги ўйин 17 январь куни Қатар пойтахти Доха шаҳридаги "Жассим Бин Ҳамад" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 18:00да бошланади.

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги яна бир рақиби – Эрон терма жамоасининг бугун Марокашга қарши ўтказилиши лозим бўлган ўртоқлик учрашуви ноъмалум сабабларга кўра қолдирилган. Айни дамда, Карлуш Кейруш бош мураббийлигидаги Эрон терма жамоаси саралаш ўйинларига БААнинг Дубай шаҳрида тайёргарлик кўраётгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам расмий ўйинлар олдидан бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказиш борасида келишувга эришган. Унга кўра, дастлаб 23 январь куни БААдаги йиғин доирасида Грузия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилса, 12 февраль куни Туркияда Арманистон терма жамоасига қарши учрашув ўтказилади.

Манба: the-uff.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz