Қайднома

Қидирув

«Ливерпуль» Промесни қўлга киритмоқчи

«Ливерпуль» Промесни қўлга киритмоқчи

  08.01.2017 20:50
  0
  608

«Ливерпуль» «Спартак» ҳужумчиси Квинси Промесни январь ойидаёқ қўлга киритмоқчи. Mirror нашри хабарларига кўра, мерсисайдликлар жамоаси қишда Африка Миллатлар Кубогига йўл олувчи Садио Манега ўринбосар қидиряпти. «Спартак» бу 25 ёшли нидерландиялик футболчиси учун 25 млн фунт талаб қилади. Маълумотларга кўра, «Ливерпуль» Промесни трансфер қилиш жараёнини тезлаштирмоқчи. Айни вақтда бу футболчи учун АПЛни бошқа бир қатор жамоалари ҳам даъвогар бўлиб турибди. Бундан олдинги хабарларда Промес «Спартак» билан чемпионликка эришмагунича бошқа жамоага ўтмаслигини айтгани айтилганди. Унинг москваликлар жамоаси билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар тузилган.

Ушбу футболчи РФПЛнинг жорий мавсумида «Спартак» учун 14 учрашувда майдонга тушган ва 6 гол уриб, 6 голга ҳаммуаллифлик қилган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz